UZ

Сўнгги янгиликлар

01:07Дзюба тўпурарлар пойгасида Шомуродовдан ўзиб кетди  0 00:40А Серия. "Интер" — "Рома" (матнли трансляция)  6 00:30РПЛ. "Арсенал" "Локомотив"ни мағлуб этди  0 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 23:42Куман: "Мен "Барселона" ҳақида гапиришни ёқтирмайман"  3 23:31Расман: Ўзбекистон терма жамоаси Дубайда Европа жамоаси билан ўйнайди  27 23:12Эшитдик-да: Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади  33 22:57Бэйл жароҳат олиш бўйича ўз рекордини янгилади  6 22:41"Барселона" қишда ҳеч кимни харид қилмайди  8 22:25Тевес футболчилик фаолиятини якунламайди  1 21:54ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийлари билан учрашди  2 21:51Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғинга киришади  10 21:45Вальверде: "Месси 32 ёшда, бироқ у кетишни ўйламаяпти"  40 21:28МЮ ва "Челси"га "Барселона" ҳимоячиси керак  5 21:15Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйин бўлмайди  76

Клопп: "Месси барча "Олтин тўп"ларига муносиб" Янгиликлар

Клопп: "Месси барча "Олтин тўп"ларига муносиб"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Барселона" ҳужумчиси Лео Месси фаолиятида олтинчи бора "Олтин тўп"га эга чиққани борасида гапирди.

"Одамларнинг қарори шундай. Бу билан менинг муаммоим йўқ. Лео Месси - мен ҳаётимда кўрган энг зўр футболчи. Ҳа, Марадона ҳам бўлган, аммо барибир Месси бошқача. Лео ўзи қўлга киритган олти "Олтин тўп"ига муносиб.

Ван Дейк ҳам супер мавсумни ўтказди ва олдингиларидан кўра залворли йўлни босиб ўтди", - деди Клопп.

Рейтинг: +55   

Фикрлар

+18   
03 дек 21:27:00
Qutbiddin Sirojiddinov
❗️Ba'zi bir saytlar, odamlar Messi bu yil nima qildi? Nima uchun Oltin to'pga loyiq edi deyishmoqda.

Ularga o'tgan mavsum Messining statistikalarini eslatib o'tamiz:

✅ Yevropa top 5 chempionatida eng ko'p gol urgan futbolchi
✅ Yevropa top 5 chempionatida eng ko'p asistent qilgan futbolchi
✅ Yevropa top 5 chempionatda eng ko'p "Man of the match" deb topilgan futbolchi.
✅ Yevropa top 5 chempionatda eng ko'p muvaffaqiyatli dribling qayt etgan futbolchi

+16   
03 дек 21:25:28
Qutbiddin Sirojiddinov
«Олтин тўп» нега айнан Мессига берилди?Олтин тўп» шундай мукофотки, аниқ бир мезонга эга эмас. Овоз берувчилар эса баъзан ақл, баъзан ҳиссиётга таяниб қарор қилишади. «Олтин тўп» – бу индивидуал мукофот, лекин у бир йили у энг кучли ўйинчига, бошқа йили эса ўз жамосини ғалабага руҳлантирган футболчига берилади.

Ўтган йилги тақдирлаш маросимини ҳеч ким унутмайди. Лука Модрич, Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш йўлида "Реал" нинг муҳим қисми бўлган хорватиялик ярим ҳимоячи ва жаҳон чемпионати финалига чиққан Хорватия терма жамоасининг ажралмас қисми сифатида «Олтин тўп»ни қабул қилди.

Аммо Модрич ҳақиқатан ҳам ўша йилнинг энг кучли футболчиси бўлганми? Зўрға. Аммо бу танлов эди ва уни адолатсиз деб аташ мумкин эмас. Агар ўша пайтда Роналду "Олтин тўп" ни қўлга киритган бўлса, бу қарор ҳам мантиққа тўғри келади.

Шунга ўхшаш вазият ушбу мавсумда ҳам юз берди.

Виржил ван Дейк ақл бовар қилмас ўйин кўрсатди. Ёдингизда бўлса, Малдини ёки Неста, Тюрам ва Каннаваро, Видич ва Фердинанд каби буюк ҳимоячилар ҳақида неча йил давомида гапириб келдик. «Дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиси ким?» деган саволга Серхио Рамос деб жавоб бердик. Кейин эса кутилмаганда ван Дейк пайдо бўлди. Девор ҳимоя, харизматик етакчи ва ҳужумда ёрдамчи.

Голландиялик ҳимоячи бу йил Чемпионлар лигасини ютди, Англия чемпиони бўлишга жуда яқин келди ва Миллатлар Лигасида ҳам зафардан бир қадам нарида қолди. Аммо у жамоасининг энг яхши ўйинчисими?

Юрген Клопп «мерсисайдликлар»дан ажойиб «ширинлик» тайёрлади. "Ливерпул" нинг қанот ҳимоячилари бу мавсумда ғайриоддий даражаларга эришишди. Муҳаммад Салоҳ ўтган йилга нисбатан бироз сусайди, аммо ҳужумда ҳали ҳам асосий ролни ўйнаб келмоқда, Садио Мане эса янада яхшиланди. Роберто Фирмино – яширин қурол.

Ван Дейк бу «қизиллар»нинг ажралмас қисмидир. "Ливерпул"да бундай иқтидорлар кўп ва уларнинг барчасини дунёнинг энг яхши мураббийи боғлаб туради. Бундан ташқари, эҳтимол Клоппнинг услуби ван Дейкни шундай йиртқич футболчига айлантирган бўлиши мумкин. Йўқ, биз Виргилнинг истеъдодини камситмаймиз, аммо Жоэль Матипни эсланг. Ҳатто 2-3 йил олдин ҳам ҳамма Клоппни бундай паст даражадаги футболчиларга ишонгани учун қоралаганди, аммо Матип нималар қилганини яхши биласиз.

Месси-чи? «Барселона» қачон бундай ёмон ўйин кўрсатганини эслаш қийин. Эрнесто Вальверде жамоаси бир йилдан бери яхшиланмайди, раҳбарият алмашмайди, ижобий ўзгариш йўқ. Бундай вазиятларда аргентиналик футболчи ўз жамоасини судраб юриши керак. 2019 йилда "Барса" Месси майдонга тушган ўйинларда неччи марта ютқазган? 4 марта. Месси майдонда бўлмаган ўйинларда-чи… Бунда ҳам 4 марта. Аммо унутманг, «Барселона» Мессисиз 9 та ўйин ўтказган. Яъни Мессисиз ўтган ўйинларнинг деярли тенг ярмида мағлубият қайд этилган…

Лука Модрич "Олтин тўп"ни қўлга киритгани, Лео бешинчи ўринга тушиб қолганидан кейин Месси 17 та ўйинда 23 та гол урди ва 9 та ассистни амалга оширди. Кейин эса бу содир бўлди.

Энди тасаввур қилинг. "Барса" ва "Ливерпул" ўртасидаги ЕЧЛ даги ўйинларда:

– агар биринчи ўйинда Дембеле камида учта имкониятнинг биттасидан фойдаланганида;

– агар Хендерсон қўпол ҳаракати учун четлатилганида;

– агар Месси яккама-якка вазиятга чиқарган пайтида Суарес унумли фойдаланганида;

– охирида "Барса" ҳимоячилари бурчак зарбасига тайёр бўлишганида нима бўларди?

Тасаввур қилинг.

Агар булардан бири юз берса ва "Ливерпул" эмас, "Барселона" Чемпионлар лигаси финалига чиқса, ван Дейк ҳақида гапирармидингиз? "Олтин тўп"нинг ҳақиқий соҳиби ҳақида нима деган бўлардингиз?

Лео Месси, шубҳасиз, бу йилги энг яхши индивидуал ўйинни намойиш этди. У Европанинг энг яхши тўпурари ва энг яхши ассистентга айланди, бунга қандай эришиш мумкин? У Испания чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилди, Чемпионлар Лигасининг энг яхши ҳужумчиси, Чемпионлар Лигасининг энг яхши тўпурари бўлди.

Леонинг ҳисобида 54 та гол ва 23 та асист бор. Баъзи сабабларга кўра, бундай статистика одатдагидек қабул қилинмаяпти, масалан, худди ўша Андрей Шевченко ўзининг "Олтин тўпи"ни бир йилда атиги 27 та гол билан қўлга киритгани каби. Нега бундай? Чунки Месси ва Роналду бизни кўп голларга ўргатиб қўйган.

Хулоса шу, барча футболчилар орасида йилнинг энг яхши ўйинини намойиш этган футболчи Месси бўлди.

Манба: football.ua
+12   
03 дек 21:28:45
Qutbiddin Sirojiddinov
❗️Ba'zi bir saytlar, odamlar Messi bu yil nima qildi? Nima uchun Oltin to'pga loyiq edi deyishmoqda.

Ularga o'tgan mavsum Messining statistikalarini eslatib o'tamiz:

✅ Yevropa top 5 chempionatida eng ko'p gol urgan futbolchi
✅ Yevropa top 5 chempionatida eng ko'p asistent qilgan futbolchi
✅ Yevropa top 5 chempionatda eng ko'p "Man of the match" deb topilgan futbolchi.
✅ Yevropa top 5 chempionatda eng ko'p muvaffaqiyatli dribling qayt etgan futbolchi

+11   
03 дек 21:55:51
Азизбек Рустамович1
Laziz Mamir фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Зайбал қилдиларингу битта темани қайталайвериб кучадаги хотинлар хам бунчалик ғийбатчилик қилмайди
Messini xotini bilan doim yetaklashib yurishini gapiradimi.
Senga nima.yoqmasa o‘qimay qo‘yaver.sen Barsa va Messini yomon ko‘rsang ular haqda xech kim gapirmasligi kerakmi
+11   
03 дек 21:34:04
Равшан
DNv Ron Lage фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Alkash
Билсанми нима? Кучада юрасанку уша вакт дайди итла булади узидан узи акиллаб итлигини билдириб куяди. Санам кимлигингни билдириб куйдинг.
+11   
03 дек 21:02:46
Bavariya-Barca-Siti-Real-Yuventus-PSJ
Mana haqiqiy futbol mutaxassisini fikri. Hamma jim bo'l chala muxlislar. Messini muxlisi emasman. Ammo tan olish mardni ishi.
+8   
03 дек 23:57:42
Азизбек Рустамович1
Laziz Mamir фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ориги ва Арнольд
Nima Origi va Arnold.o‘rgildim sendaqa ikki kunlik muxlislardan.
+8   
03 дек 21:01:23
Davron Narziyev
Liverppulni deyarli barcha azosi Messi haqli ekanini aytayotgan edi. Hozir ham shunday. Birortasi ranalduni eslamadi ham. Lekin liverpul va ranaldu muhlislari vandeyk va nohaqlik suzlarini tinmay aytayotgani g'alati.
+8   
03 дек 21:00:52
Millioncha
Klop bizku tushundik Ronaldoni uynashlari tushunmayapti
+7   
03 дек 23:45:46
BEKSULTON
DNv Ron Lage фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hahaha hahahaha Hahahahahahahahahah tuvba
Oddiy misol, Ronaldu OT olganda xotyabi YChLda to'purar bo'lardi. Bu yil u hech qaysi ro'yxatda kuchli uchlikda yo'q. Mana nega Ronaldu olmadi OTni. Javob oddiy. Qiynalmang. Sizni ko'rib, ahvolingizga achinyapman.
+6   
04 дек 03:33:04
Нухриддин Машарипов
Ассалому Алейкум Азиз Ватандошлар. Калейсизлар, якинда байрамлар келади жонажон ватанимизга. 8 декабрь конституция куни. 31 декабрь янги йил. Барчамизга кириб келаетган байрамлар муборак булсин. Айтгандек барса Барселона ва Месси мухлисларини 6 чи " Олтин Туп " билан табриклайман. Негатив фикр билдирайотганлар диккатига. Сизларга зур маслахатим бор. Фифа га ишга киринглар барибир сизларчалик футболни Фифадагилар тушунмайди. Бориб бир Адабини беринг келинглар. Барчамизга омад ер булсин. Хеч качон касал булманглар.
+5   
03 дек 23:45:23
Qutbiddin Sirojiddinov
Coutinho1996 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Polfinalda kotlarini eshigini Metroni eshigi qivordikuuuu zato Messiyingga qo'shib
Birinchidan sensirama, keyin futbol qanchalik tushunishing tug‘ilgan yilingdan bilinib turibdi.
+5   
03 дек 23:06:14
BEKSULTON
DNv Ron Lage фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
STATISTIKA KERAKMI YANA
Ha, yozing Ronalduning statistikasini. Qayerdadir to'purar bo'ldimi Ronaldu o'tgan mavsumda?
+5   
03 дек 22:05:46
Азизбек Рустамович1
O'zbekchasiga фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Messi Yevropada shuncha ish qilibdi,nimaga yevropaning eng yaxshi futbolchisi van deyk bo'ldi?
Bu mutaxassislarni tanlovi.har kim hohlaganini tanladi.chunki Messi va van Deyk birdek loyiq edi.kumush futbolkada o‘sha mutaxasislar van Deykni tanlabdi.qolganida Messini.bu yerda xissiyotlar muxim rol o‘ynagan.va aniqki himoyachidan ko‘ra hujumchini muxlisi ko‘proq bo‘ladi
+5   
03 дек 21:35:36
Равшан
Nabijon Murotov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
waxsiyatga sakrama. Futboldan gapir. O'zini axvolinga maymunlar yig'lid bu ketiwda. Man faktni keltirdim. Fakt Messidan ko'proq Van Deyk loyiq edi oltin to'pga. San buni tuwunmisan,messini quli
Тушнаган сан Ван Дейкни уйинларини курганмисан??? Мессини умуман курмаган бусанг керак!!! Роналдуям Ван Дейкдан яхшиу
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг