UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33"Арсенал" "Атлетико" футболчиси учун "Челси" билан курашга қўшилди  0 19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  0 18:45Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамкорликка чорлайди  0 18:168-8-8...   3 17:54Тотти: "Мен "Олтин тўп" ўрнига "Рома"ни танлаганман"  9 17:26Италия терма жамоаси афсонаси: "Рома" Довбикни узоқ ушлаб турмайди"  4 16:56"Сурхон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1 16:35Александр Исак "Ньюкасл"дан Англиянинг бошқа бир жамоасига ўтишига ишора қиляптими?  9 16:13"Атлетико"нинг ЕЧЛ доирасида "Сантьяго Бернабеу"га сафарлари статистикаси  8 15:51Футзал. Ўзбекистон кубоги. Иккинчи давра баҳслари Жиззах ва Андижонда ўтказилади  0 15:32"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини кузатмоқда  0 14:56"Арсенал" "Лилль" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 14:37Суперлига-2025. Жасур Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Артём Филипосян, Александр Лобанов ҳеч қайси клуб қайдномасига кирмади   6 14:14"Атлетико" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини ўз сафида кўрмоқчи  2 13:45Рафинья фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

Клопп "Ливерпул"га олиб кела олмаган юлдузлар Янгиликлар

Клопп "Ливерпул"га олиб кела олмаган юлдузлар

Германиялик мутахассис Юрген Клопп 2015 йилдан буён "Ливерпуль" бош мураббийи сифатида фаолият юритмоқда.

Бу вақт давомида Клопп кўплаб трансферларни амалга оширди. Дейлик, Виржиль ван Дейкдан тортиб Луис Диасгача. Бироқ Юрген ўзи истаган кўплаб ижрочиларни қўлга кирита олмади. 

Келинг, "Энфилд"га келмаган юлдузлар ҳақида сўз юритамиз. 

Тимо Вернер

"Лейпциг"даги ажойиб ўйинлари орқали “Ливерпуль” қизиқишлари доирасида бўлган Тимо Вернер ўз интервьюларида Юрген Клопп билан ишлаш истагида эканини таъкидлаб келарди. 2020 йилда жаҳонда юзага келган пандемия туфайли "қизиллар"нинг Вернерга бўлган қизиқиши пасайди. Натижада, футболчи "Челси"га ўтишни афзал билди. 

"Ливерпуль" эса Вернерни қўлдан чиқаргач, Диогу Жотани 41 миллион доллар эвазига сотиб олди. 

Афсуски, Вернер "Челси"да ўзини бахтли ҳис қилмаяпти. У вазиятларни кўкка совуриш бўйича ҳозирги кунда АПЛда етакчи дейиш мумкин. 

Алекс Тейшейра

2016 йилнинг январида Клопп "Ливерпуль" бош мураббийи сифатида ўзининг биринчи йирик трансферини расмийлаштиришга ҳаракат қилди ва "Шахтёр" аъзоси Алекс Тейшейрага таклиф билан чиқди.

Бразилиялик футболчи "Ливерпул"га ўтиш истагини билдирди, бироқ "қизиллар" украиналиклар сўраган 38 миллион фунтни тўлашдан бош тортишди.

"Ливерпул"дан таклиф бўлди, аммо бу рад этилди. Нега бундай қилинганини билмайман. Фақат бир марта таклиф келиб тушди, "Шахтёр" рад қилди", – деган эди Тейшейра 2016 йилнинг январида.

Келишув барбод бўлди ва Тейшейра Хитойнинг "Цзянсу" жамоасига ўтди. Чин юртида у 150 ўйинда 72 та гол урди. Клопп эса Стивен Колкер билан кифояланишга мажбур бўлди.

Усмон Дембеле

2015 йилда "Ливерпул"га қўшилганидан сўнг Клопп қанотдаги ўйин сифатини ошириш зарурлигини тушунди ва янги жамоада унга ёрдам берадиган шахс сифатида Дембелени танлади.

Дембеле 2015/16 йилги мавсумда "Ренн"да ажойиб мавсум ўтказган ҳамда "Боруссия" Дортмундга йўл олган. Ҳозир у “Барселона”да ўйнамоқда. 

"Мен Парижда Клопп билан кўришганимда унга "Боруссия" билан шартнома имзолашга қарор қилганимни айтдим", – деганди Дембеле 2017 йилда.

Ўшанда "Ливерпуль" Садио Манега қизиқа бошлади ва уни ўз сафига қўшиб олди. 

Бен Чилуэлл

"Ливерпуль" 2016 йилги Европа Лигаси финалида мағлубиятга учрагач, уларга янги чап қанот ҳимоячиси керак эди. 

"Қизиллар" "Лестер Сити"дан Бен Чилуэллни сотиб олишга ҳаракат қилишди. Аммо "Лестер" сўраган 10 миллион фунт стерлингни тўлашни хоҳламади.

Бен трансфери амалга ошмаганидан сўнг клуб бор эътиборини "Халл Сити"дан Эндрю Робертсонни сотиб олишга қаратди. Унга қадар Клопп қанот ҳимоясида Жеймс Милнер ҳамда Альберто Морено имкониятидан фойдаланди. 

Робертсон Клопп жамоасининг асосий ўйинчисига айланди, Чилуэлл эса кейинчалик 50 миллион фунт стерлингга "Челси"га ўтди.

Набиль Фекир

"Ливерпуль" 2018 йилда Коутиньони сотиб юборганидан сўнг унинг ўрнига 53 миллион долларга Фекирни харид қилишга жуда яқин келганди. Бироқ сўнгги дақиқада келишув амалга ошмай қолган.

Хабарларга кўра, "қизиллар" ярим ҳимоячининг тиззаси билан боғлиқ хавотирлари туфайли шартномани бекор қилишган.

"Сиз ҳақиқатни эшитишни хоҳлайсизми? Нима бўлганини ҳатто мен ҳам билмайман.

Мен тиббий кўрикдан ўтдим, кейин "Ливерпуль" мени сотиб олмасликка қарор қилди. Улар менинг тиззамни рўкач қилишга ҳаракат қилишди, аммо бу шунчаки уйдирма", – деганди Фекир 2019 йилда.

Самандарбек таржимаси

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика