Клопп: "Ливерпуль"да ҳеч қандай босим йўқ"

Aslanov Jasurbek
26 дек 2018, 14:21
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг фикрича, унинг жамоаси турнир жадвалида етакчилик қилаётганига қарамай, ортиқча босим ҳис қилмаяпти.

"Ҳеч қандай босим йўқ. Агар кимдир шогирдларимдан май ойи ҳақида савол берганини эшитсам, микрофонни отиб юбораман. Биз футбол ўйнаймиз, ёзда нима қилиш ҳақида бош қотирмаймиз. Ҳар бир ўйинда қийинчиликка учраяпмиз. Барчасига бор кучимизни сарфлаяпмиз.

Агар мағлуб бўлсак, ҳамма "Ливерпуль" босимга дош бера олмаяпти дейди. Ҳозир ҳамма хотиржам. Ўйинлар пайтида ўзимни бошқача ҳис қиламан, аммо ҳозирча ҳеч қандай ортиқча босим йўқ" - дейди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph