

"Ҳеч қандай босим йўқ. Агар кимдир шогирдларимдан май ойи ҳақида савол берганини эшитсам, микрофонни отиб юбораман. Биз футбол ўйнаймиз, ёзда нима қилиш ҳақида бош қотирмаймиз. Ҳар бир ўйинда қийинчиликка учраяпмиз. Барчасига бор кучимизни сарфлаяпмиз.
Агар мағлуб бўлсак, ҳамма "Ливерпуль" босимга дош бера олмаяпти дейди. Ҳозир ҳамма хотиржам. Ўйинлар пайтида ўзимни бошқача ҳис қиламан, аммо ҳозирча ҳеч қандай ортиқча босим йўқ" - дейди Клопп.



