UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:20Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди  0 23:03Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли" ҳамда "Ал Оруба" - "Ал Насср" учрашувлари асосий таркиблари маълум!  0 22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  14 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  5 21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0 21:14Пеп Гвардиола: "Кевин де Брюйнедан ташқари 30 ёшдан ошган барчанинг қолишини истайман"  3 20:46АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди  2 20:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  0 19:48Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?  1 19:24Ҳоланддан ноёб рекорд. Ундан олдин фақат Кейн бу ишни қила олган  0 18:58"Реал" ва "Интер" Ҳусановни сафига қўшиб олишни истаган. Фабрицио Романо тафсилотлар билан бўлишди  13 18:36Эрон чемпионати. "Фулад" йирик ҳисобда имкониятни бой берди, Ўткир Юсупов 90 дақиқа ўйнади  9 18:18Хави – МЮ бош мураббийи?!  24 17:57Суперлига. 2-тур учрашувларининг бошланиш вақти эълон қилинди  3

Клопп: "Кутилмаганда ҳамкасбимга зарба бериб юборишим мумкин" Янгиликлар

Клопп: "Кутилмаганда ҳамкасбимга зарба бериб юборишим мумкин"

"Ливерпуль" янги бош мураббийи Юрген Клопп жамоадаги илк тасаввурлари ҳақида сўзлаб берди.

"Айни дамда "Ливерпуль" жаҳоннинг энг яхши жамоаси эмас. Ҳозир ким энг яхши бўлишни истайди? Биз эратага ва индинга энг яхши жамоа бўлишни хоҳлаймиз. Шартномани имзолашдан олдин жамоани ташқаридан ўрганиб чиқдим, мени қониқтирди. Менга Лионель Месси ёки Криштиану Роналдуни сотиб олишлари керак эмас.

Қандай ўйин услубини ёқтираман? Жиннича. Жаҳон даражасидаги жамоалар - "Бавария", "Барселона", "Манчестер Сити" ва "Реал" тўп билан кўпроқ эгалик қилишга интилади, аммо бу осон эмас. Рақиб сенга устунликни бериб қўйиб, ҳимояда кутмайди.

Футболчилар терма жамоадан қайтганидан сўнг, келаси ҳафтада машғулотларни бошлаймиз. Мен майдонда тезликни кўришни истайман, аммо биринчи навбатда мухлислар учун ўйнаётганимизни ҳисобга олиш лозим.

Англия чемпионатига кўникишим керак. Балки керак эмасдир, чунки Англиянинг маҳаллий жамоаларига қарши ўйинларда тажрибам бор. Мураббийлар ўриндиқлари жуда яқин жойлашган ва кутилмаганда ҳамкасбимга зарба бериб юборишим мумкин. Баъзида ўзимни бошқара олмай қоламан" - дейди Клопп.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика