Клопп жароҳатдан тикланаётган икки футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди

Mirjalol Normatov
29 дек 2023, 22:49
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ҳимоячи Эндрю Робертсон ва ярим ҳимоячи Тиаго Алькантараларнинг жароҳатдан фориғ бўлиши жараёни ҳақида гапирди.

"Эндрю жиддий операция ўтказгани сабабли ҳали машғулотларга тайёр эмас. У ҳали бунинг учун узоқ йўлни босиб ўтиши керак. Январь охирига қадар у таркибда бўлмаса керак деб ўйлайман. Шошилмасдан, барчасини қадам ва қадам амалга ошириш керак.

Тиаго январь ойида сафга қайтади. Айни пайтда у яхши ҳолатда. Биз шунчаки барча футболчидан эртароқ фойдаланишни ўйламасдан, кутишимиз керак", - деди мураббий.

Робертсон ушбу мавсумда 8 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди. Алькантара эса жароҳати сабабли майдонда кўриниш бермади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: This is Anfield