Клопп: “Эвертон”га қарши баҳсга барча футболчилар тайёр”

18 июн 2020, 23:48
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг АПЛ 30-тури доирасида “Эвертон”га қарши учрашууви олдидан шогирдларининг ҳолати ҳақида гапирди.

“Биз кераклича машғулотларни бажардик, аммо ўйинда ҳар нарса содир бўлиши муммкин. Айни пайтда барча “Эвертон”га қарши ўйинга тайёр. Кимдир кўпроқ, кимдир камроқ машғулот ўтказди. Умуман олганда жамоа яхши формада”, дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Ливерпуль” расмий сайти.

АПЛ 30-туридан ўрин олган “Эвертон” – “Ливерпуль” учрашуви 21 июнь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Ливерпуль" расмий сайти