Клопп ЕЧЛдаги 100- ҳамда “Ливерпул”даги 400-ўйинини ўтказди. Ван Дейк ҳам мерсисайдликлар либосида юбилей учрашувида қатнашди

Eldor Akmurzayev
2 ноя 2022, 08:25
“Ливерпуль” Чемпионлар Лигаси 6-турида “Наполи”ни мағлуб (2:0) этди.

Юрген Клопп мусобақаги юбилей 100-учрашувини ўтказди ва 46-ғалабасини қўлга киритди. Шунингдек, немис мутахассиси ҳисобида 28 дуранг ва 26 мағлубият бор.

Бундан ташқари, Клопп мерсисайдликлар мураббийи сифатида 400-ўйинида қатнашди. Ўз навбатида “қизиллар” 3-маротаба гуруҳ босқичида кетма-кет 5 та ғалабани қўлга киритди (2007/08, 2021/22, 2022/23).

“Ливерпул” етакчиси Виржил ван Дейк жамоа либосида юбилей 200-учрашувида майдонга тушди. 2018 йилдан бери мазкур клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›