

"Агар ғолиб 90 дақиқада аниқланса, бу "Ливерпуль" бўлиши керак эди. Аммо биз орзулар мамлакатида эмасмиз, гол уришимиз керак эди.
Учрашувда кўп нарса менга ёқди, таркибни ўзгартирдик ва муносиб ўйин кўрсатдик.
Пенальтилар серияси совға эмас, буни ҳамма билади.
Бизга голлар етишмади. Кўплаб ўзгаришларни амалга оширдик, айниқса муҳим позицияларда. Йигитларнинг ўйин услуби менга ёқди, индивидуаллик юқори даражада.
Бугун ҳам АПЛ дарадасидаги ўйин бўлиши мумкин эди, лекин сўнгги узатмани амалга ошириш борасида оқсадик. Имкониятлар кўп бўлмади, чунки ҳар икки жамоа футболчилари бир-бирларини муваффақиятли ёпишди", деди германиялик мутахассис.



