Клопп: "Агар Гвардиола Манчестерга келса, АПЛ клубларига осон бўлмаслиги аниқ"

Aslanov Jasurbek
29 дек 2015, 16:41
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Бавария" устози Хосеп Гвардиола "Манчестер Сити" ёки "Манчестер Юнайтед"га ўтиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди.

"Агар ушбу маълумот бошқа трансфер миш-мишларига ўхшаш бўлса, Пеп Англиядан бошқа ҳамма жойга бориши мумкин.

Аммо бу ҳақиқат бўлса, АПЛнинг барча клубларига осон бўлмайди, чунки Гвардиола жаҳоннинг энг яхши мураббийи" - дейди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›