UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  0 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  0 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  2 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  12 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  12 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  28 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5

Клим Тюгаев, финал ва "ўзга сайёралик" Эрон Янгиликлар

Клим Тюгаев, финал ва "ўзга сайёралик" Эрон

Миллионлаб мухлисларга қувонч улашган футзал бўйича Осиё чемпионати эртага ўз ниҳоясига етади.

Бу мусобақада терма жамоамизнинг ўйинидан кўнгли тўлмаган мухлис бўлмади, менимча. Деярли барча ўйинларда мухлислар ҳаяжонда ушлаб турилди. Айниқса, ярим финалдаги учрашув. Сўнгги дақиқаларда ҳисобнинг тенглашиши ва ҳал қилувчи серияда Клим Тюгаевнинг моҳирона ҳаракатлари. Бу ерда ҳамма-ҳамманинг меҳнати катта бўлди, мураббийлар, футзалчилар, УФА ва ЎФФнинг.

Катта футболдан фарқли равишда футзалда жой учун талашиш деган нарса йўқ. Футзалда захира футболчиси деган атаманинг ўзи йўқ ҳисоби. Боиси унда ҳамма асосий таркиб ўйинчиси. Ҳар бир жамоада пенальтилар серияси учун тайинланадиган дарвозабон бўлади. Рустам Умаров ўйиннинг энг зўри бўлса, Клим Тюгаев пенальтилар серияси учун аталган совға эди. 

Умуман олганда, Тошкентда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати дарвозабонлар учун аталгандек бўлди. Тожикистон, Қирғизистон, Вьетнам ва Австралия терма жамоаларидаги асосий вазифани айнан посбонлар бажардилар. 

Япониянинг муваффақиятсизлигига ҳам айнан шу омил сабаб бўлди. Япония терма жамоаси мағлубиятга учратгач, Япония қандай рақиб экан деган саволга, Андрей Полховскийнинг жавоби қизиқ бўлди: 

- Осиё чемпионатида исталган рақибни ютишингиз мумкин, фақат Эронни эмас. Эронлик футзалчилар "ўзга сайёраданлар".

Одатда бу атама Месси ва Роналдуга нисбатан кўп ишлатилади. Осиёдаги футбол савиясидан келиб чиқсак, Эронга нисбатан ҳақиқатдан ҳам Осиё даражасидаги "ўзга сайёраликлар"ни кўришимиз мумкин. Айниқса, кеча Вьетнам билан бўлиб ўтган ўйиндан кейинги ҳисобдан сўнг аксар мухлислар финал олдидан ғулғулага тушдилар. 

Катта турнирларда финалдаги кумушдан учинчи ўрин учун бериладиган бронзанинг таъми ширин бўлади. Лекин овқат иштаҳа пайтида келади деганларидек, биз бош мақсадни ўз олдимизга вазифа этиб қўйдик ва финалда ҳам ғалаба қозониш учун ўйнаймиз. Бу Ирсалиев, Умаров, Элибоев, Аноров, Юнусов, Шарипов, Абдумавлонов ва Шлема каби футзалчиларимиз учун сўнгги имкониятдир. Сабаби ЖЧ йўлланмасини берадиган йилда финалга чиқиш билан йўлланма бермайдиган мусобақада совриндор бўлишнинг ўртасида фарқ катта. Бу йигитлар асосий ишни уддаладилар. ЖЧ чўнтакда, лекин орзумиз бор, у ҳам бўлса олтин медал. Аммо ўртача ёшимиз 30дан ошиб турганда, ёш эронликларга қарши баҳс олиб бориш осон бўлмайди. Буни футзалчиларимизнинг ўзлари ҳам тушуниб турибдилар, халқ кўз тикиб турибди. 

Илк маротаба мақолани қандай тугатишни билмай қолдим. Ҳар бир ғалаба кишининг соғлиғига ижобий томондан таъсир қилишини фан ҳам исботлаган, оилангиздаги кайфиятингиз ошади, асабингиз бузилмайди. Хуллас, эртанги ўйиндаги натижадан қатъий назар, икки ҳафталик байрам учун ФУТЗАЛга оид барча-барчага раҳмат! Аввалига талабаларни олиб келамизми, мухлислар келармикин деган ўй билан кун ўтказган ташкилотчиларнинг юзини ерга қаратмай, зал тугул, кўчаларни ҳам тўлдириб, Ватан учун ишқибозлик қилиб, бутун Осиёга ўзбекистонликларнинг қандай ишқибозлик қила олишини исботлаб бера олган мухлисларга раҳмат! 

Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика