UZ

Сўнгги янгиликлар

02:47Йўқ, бу амалга ошмади: ота-ўғил Янглар бир-бирига қарши ўйнамади  0 01:58Испания Суперкубоги финалида "Эл Класико" кўрамиз!  13 01:52Эксклюзив: "Манчестер Сити" "Ланс"га расмий таклиф билан чиқди, Ҳусановнинг нархи янада ошди  37 01:26Неймар "Ал Ҳилол"га қимматга тушди  6 01:00Расман: Амад Диалло шартномани узайтирди  1 00:35Улар яна бирга бўлишади: Каземиро Саудия томон йўл олмоқда  3 00:12Роналду фаолиятидаги 917-голини урган ўйинда "Ал Насср" иродали ғалаба қайд этди  4 23:58Англия Кубоги: "Эвертон" - "Питерборо" ўйинида ота ва ўғил бир-бирига қарши ўйнайдими?  1 23:27Расман: АПЛ клуби ўйин куни бош мураббийни истеъфога чиқарди  0 23:13"Бухоро" мавсумни қайси стадионда бошлаши аниқ бўлди  4 23:06Испания Суперкубоги. "Реал" - "Мальорка" баҳси асосий таркиблари маълум!  15 22:50"Барселона": Шкафлар сотилади  19 22:33"Астон Вилла" 150 йиллик юбилейига атаб либос тақдим қилди  0 22:09Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футзалда Хитойдан устун келди  2 21:50"Милан"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсади ким бўлади?  1

Клаудио Ранери: “Кеча менинг орзуим саробга айланди” Янгиликлар

Клаудио Ранери: “Кеча менинг орзуим саробга айланди”

“Лестер”нинг эндилиликдаги собиқ бош мураббийи Клаудио Раньери ўз истеъфоси ҳақида гапирди.

“Кеча менинг орзуим саробга айланди. Ўтган мавсумда биз АПЛ чемпионлигини қўлга киритган бахтли онларда мен ўзим учун суюкли бўлган “Лестер”да бир умрга қолишни ўйлагандим. Афсуски, бундай бўлмади.

“Лестер”даги иш фаолиятим давомида мени доимо қўллаб қўвватлаб келган рафиқам Розанна ва бутун оиламга миннатдорчилик билдираман.

Ҳаммадан ҳам кўпроқ, албатта “Лестер”дан миннатдорман. Бизнинг чемпионлигимиз мен бир умр эслаб юрадиган ажойиб саргузашт бўлди, дейиш мумкин.

ОАВ ходимлари ва журналистларга ҳам раҳмат дейман. Улар биз футболда яратиган ажойиб тарихий онларни доимий тарзда ёритиб келишди. Мухлислардан ҳам миннатдорман. Улар биринчи кунданоқ ўз юракларидан менга жой беришди ва мени севишди. Мен ҳам сизларни севаман.

Биз эришган ютуқ ва натижаларни ҳеч ким, ҳеч қачон биздан тортиб ололмайди. Ўйлайманки, сизлар бу натижаларни мен каби ҳар куни қувонч билан эслаб турасизлар. Бу мен ҳеч қачон унутмайдиган мўъжизавий ва бахтли дамлар эди. Сизлар билан чемпионликка эришганим мен учун ҳам қувонч, ҳам фахрдир”, дея таъкидлади Ранери.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика