

Футболчи коронавирус чалингани сабабли соғлиғида муаммолар пайдо бўла бошлаган.
"Изоляция тугаганидан мамнунман. Коронавирусни енгиб ўтдим, барчаси яхши. Аммо машғулот учун соғлиғим бироз панд беряпти. Шу сабабли январга қадар жисмоний ҳолатимни ушлаб туриш учун машғулотлар олиб бораман", - деди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Киммих коронавирусга қарши эмлашдан бош тортган "Бавария"нинг 5 футболчисидан бири бўлганди.



