UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Кико Зунига Самарқандга ташриф буюрди Янгиликлар

Кико Зунига Самарқандга ташриф буюрди

Бир ҳафта давомида "JFL Tashkent"да машғулот ўтказиб, мураббийларнинг малакасини оширишда ёрдам берган "Реал Сосьедад"нинг собиқ футболчиси Кико Зунига кеча Самарқандда бўлди.

Мадриднинг "Атлетико"си билан U13 ва U14 ўртасида чемпионликни қўлга киритган мураббий Самарқандга ташриф давомида Ўзбекистоннинг тарихий обидалари билан яқиндан танишди. Айниқса, ота - боболаримиз томонидан бунёд этилган, бутун дунё тарихчиларининг диққат марказида бўлиб келаётган Регистонга ташриф уни ҳайратга солди.



"Динамо"да иш йўқми дея ҳазиллашиб, ўзини Самарқандда қолиш ихтиёри борлигини жилмайиб айтган Кико кечга яқин, "Умид" болалар футбол жамоасида мастер класс ўтказди. Жамоа мураббийи Умид Хатамов билан ташкил қилинган тадбирда шаҳарнинг БЎСМ-2 клуби ҳам қатнашди. Тадбир давомида, вилоят ФФ биринчи  Вице-президенти, Шуҳрат Сайфуллаев. Вилоят Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси раҳбари, ҳамда БЎСМ-2 директори, Беҳзод Пўлатов ҳам иштирок этдилар.

"Очиғини айтаман, Самарқандни бундай гўзал шаҳар деб ўйламаган эдим. Тарихий киноларда бир-икки оғиз Самарқанд номини тилга олиб кетишларини кўрганман. Аммо уни ўз кўзим билан кўриш жуда бошқача бўлди. Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантириш каби маъсулиятли ишда мен ҳам қатнашаётганимдан хурсандман", - дейди Кико Зунига.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика