UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Европа лигаси. "Рома" дуранг ўйнади, "Аякс"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5 02:07Расман: Машарипов клуби бош мураббийсиз қол(а)ди  0 01:18Рой Кин: "Арсенал" кичик жамоа каби ўйнади"  1 00:43Эрик тен Хаг муаммо нимадалигини айтди  5 00:26Европа лигаси. "Тоттенхэм" - "Қорабоғ" баҳси кеч бошланиши сабаби маълум бўлди  0 00:05Европа лигаси. Моуринью жамоаси ғалаба билан бошлади  0 23:50Марокаш терма жамоаси дарвозабони: "Бразилияни мағлуб этиш учун боримизни берамиз"   0 23:38Иван Бошкович: “Сафарда кучли рақибни мағлуб этиш ёқимли, лекин майдон ҳолати ўйин сифатига таъсир кўрсатди”  3 23:20Сергей Лушчан: “Мухлислардан узр сўрайман. Финал олдидан бугун антифутбол ўйнадик”  6 23:11Амалдаги жаҳон чемпионлари Андижондан уйига равона қилинган учрашувнинг энг ҳиссиётли ГАЛЕРЕЯСИ  0 23:02Қозоғистон футзал термаси устози: "Португалия жарима майдончамиз томонда кўплаб ҳужумлар уюштиришини ва бунга сабр қилишимиз кераклигини билардик"  0 22:45АПЛ ярим автоматик оффсайд аниқлаш тизими борасида бир қарорга кела олмаяпти  0 22:13"Милан" ва Тео келиша олмаяпти  1 21:50Футзал бўйича ЖЧ. Қозоғистонликлар келди! Игита етакчилигидаги терма жамоа амалдаги ЖЧ ғолибининг кунини кўрсатди!  15 21:44Февзи Давлетов: “Қизил карточка ўйиннинг боришига таъсир кўрсатди”  4

Кичик Гигант - Филипп Лам! Янгиликлар

Кичик Гигант - Филипп Лам!

Бугун ўз таваллуд айёмини нишонлаётган Филипп Лам ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.


Филипп Лам - 1983 йилнинг 11 ноябрида Мюнхенда туғилган. Германиялик футболчи. Ҳимоячи ва ярим ҳимоячи. "Бавария" жамоаси сардори. Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони ва вице-чемпиони.

Филипп 5 ёшлигида отаси уни маҳаллий футбол мактабига етаклаб боради. 11 ёшида эса Бавариядаги машҳур академия аъзосига айланади. Болалар бўлими мураббийи Ян Пинта йигитчани истеъдодини пайқай олган. Умуман, Ламни кўрган исталган мураббий унинг келажакда ажойиб футболчи бўла олишини айта оларди. Филипп икки маротаба, 2001 ва 2002 йилларда ёшлар Бундеслигаси ғолибига айланади. Иккинчи йилги ғолибликда Филипп жамоа сардори бўлган. Ўша йилги таркибда Бастиан Швайнштайгер, Андреас Оттль, Кристиан Лелль ва Петр Траховски каби футболчилар бўлганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.

Клубдаги фаолияти

"Бавария"

Ёшлар жамоасидаги ўйинлари орқали Филипп Оттмар Хитцфельд назарига тушади. У футболчида асосий таркиб ўйинчисига мос бўлган сифатларни кўради. 2002 йилнинг 13 ноябрида у илк маротаба "Бавария" асосий таркибида майдонга тушади. Унинг дебюти Чемпионлар Лигаси доирасида "Ланс"га қарши ўйинга тўғри келган. Ўшанда у ўйин сўнггида, 90-дақиқада Маркус Фойльнернинг ўрнига майдонга тушганди.

У ёшлар таркибида таянч ярим ҳимоячиси, ўнг қанот ҳимоячиси ва ярим ҳимоячи позицияларида ўйнашга улгурган. Ўзи учун эса қанотларда ўйнашни қулай деб ҳисобларди. "Бавария-2"да у ҳужумларга қўшилиб кета оладиган қанот футболчиси бўла олди. Ўша вақтда "Бавария" ҳимоясининг ўнг қанотида Вилли Саньол, чап қаноти эса Биксан Лизаразю томонидан "брон" қилинганди. Шу сабабли ҳам, у "Штутгарт"га ўтиб кетишга мажбур бўлади.

"Штутгарт"

2003 йилнинг ёзида Лам ижара асосида "Штутгарт"га кўчиб ўтади. Аввалига у Андреас Хинкелга ўринбосар сифатида кўрилганди. Бироқ, бош мураббий Феликс Магат ундан бошқа позицияда фойдаланишга қарор қилади.

2003 йилнинг 3 августида у Бундеслиганинг биринчи турида "Штутгарт" сафида дебют қилади. Ўша мавсумда у 31 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол кирита олган. Чемпионлар лигасида эса 7 та ўйин ўтказган.



Иккинчи мавсум эса бироз оғирроқ ўтади. Евро-2004дан сўнг унга тикланиш учун вақт камлик қилади. Уни устига янги бош мураббий Маттиас Заммер қаҳрамонимизга кўп ҳам ишонч билдиравермайди. Ўша йили у 16 та ўйинда майдонга тушганди. 2005 йилнинг январида у ўнг оёғидан жароҳат олди ва шу билан 9 апрелда майдонга қайтди. Орадан бир ой ўтиб у тиззасидан жиддий жароҳат олади. Шу тариқа, Ламнинг "Штутгарт"даги фаолиятига якун ясалади.

"Бавария"

2005 йилнинг июлида Филипп "Бавария"га қайтади, лекин оғир жароҳатдан сўнг тикланишга улгурмайди. Шу тариқа у 19 ноябрдагина майдонга туша олади. Биксант Лизаразю кетганидан сўнг у "Бавария" ҳимоясининг ҳақиқий қиролига айлана бошлайди.

Ўз вақтида Филипп Лам Бундеслиганинг энг қиммат ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

2017 йилнинг 18 апрелида Филипп ЕЧЛда "Бавария" сафидаги сўнгги ўйинини ўтказди. Ўшанда мюнхенликлар "ЕЧЛ доирасидаги ўйинда "Реал"га 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйгандилар.

Лам Оливер Кандан сўнг "Бавария"нинг "Шон-шуҳрат зали"га киритилган илк ўйинчи бўлди.

Бундеслигада эса "Фрайбург"га қарши ўйин унинг "Бавария" сафидаги сўнгги ўйини бўлди.

Терма жамоа

2004 йилнинг 18 февралида илк маротаба Германия терма жамоаси сафида майдонга тушади. Евро-2004 иштирокчиси. Германияда бўлиб ўтган ЖЧ-2006 да бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, ўша Мундиалнинг илк голига муаллифлик қилган. Евро-2008 кумуш медали соҳиби. Ярим финалда Туркия терма жамоаси дарвозасига гол киритган ва "немис машинаси"ни финалга йўлланма олишига ўзининг катта ҳиссасини қўшган. ЖЧ-2010 бронза медали соҳиби. 2014 йилги ЖЧда ғолиб бўлганидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилган.



Шахсий ҳаёти

2010 йилнинг 13 июлида у ЖЧдан қайтганидан сўнг дугонаси Клаудия Шаттенбергга уйланади. Тўй Мюнхендан 25 км узоқликдаги Айинг шаҳарчасида бўлиб ўтган. Ушбу маросимга шаҳар мери Йоханн Айхлер ташриф буюрганди.

2012 йилнинг августида эса жуфтлик ўғиллик бўлади. Чақалоққа Юлиан деб исм қўядилар.

Эришган ютуқлари

Жамоавий

"Бавария"

Германия чемпиони (9): 2003, 2006, 2008, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017.

Германия кубоги соҳиби (7): 2003, 2006, 2008, 2010, 2013, 2014, 2016

Германия лигаси кубоги соҳиби: 2007

Германия суперкубоги соҳиби: 2010, 2012, 2016.

УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби: 2012/13

УЕФА Чемпионлар лигаси финалчиси: 2009/10, 2011/12.

УЕФА суперкубоги соҳиби: 2012/13

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби: 2013


Терма жамоада:

Германия

ЖЧ бронза медали соҳиби: 2006

ЖЧ бронза медали соҳиби: 2010

Европа чемпионати кумуш медали соҳиби: 2008

Европа чемпионати бронза медали соҳиби: 2012

Жаҳон чемпиони: 2014


Википедия маълумотлари асосида тайёрланди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика