UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  7 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  22 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  28 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Киберфутбол: PCFLнинг Бухоро ва Навои вилоятлари учун саралаш босқичи бўлиб ўтди Янгиликлар

Киберфутбол: PCFLнинг Бухоро ва Навои вилоятлари учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

Теглар :  Киберфутбол
"Virtual Football" компанияси ташкил этаётган PCFL (Professional Cyber Football League) лигасининг илк мавсумида қатнашиш учун Бухоро ва Навои вилоятларидаги саралаши бўлиб ўтди.

12 киши иштирок этган ўйинларда Икромов Амирбек барча рақибларини мағлуб этиб, ушбу вилоятлар чемпионига айланди.


Тошкентдаги гранд-финал йўлланмасини қўлга-киритган киберфутболчилар:

1. Икромов Амирбек Аминович.

2. Бобомуродов Бобур Ботирович.

3. Очилов Суҳроб Ўктамович.

4. Муродов Аброр Асрорович.




Вилоят ва шаҳар саралаш ўйинларида ғолиб бўлганлар Республика Гранд финалига йўл олади. Гранд финалда кучли 20 таликка кирган иштирокчилар автоматик равишда Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Кучли 40 таликка кирган қолган 20 иштирокчи эса биринчи лига қатнашчисига айланади.

Иккала лига ўйинлари профессионал футбол каби 7-8 ой давом этиши ва телевидения ҳамда барча ОАВларда ёритиб борилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳадан мақсад Ўзбекистон футболи ривожига ҳисса қўшиш орқали ёшларнинг бўш вақтини мароқли ва мазмунли ўтказишга ёрдам бериш. Шу билан бирга киребфутбол бўйича Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтариш.

Эслатиб ўтамиз, киберфутбол баҳслари FIFA 16 ўйини бўйича PS4 (PlayStation 4) консолида ўтказилади.

Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар саралаш ўйинлари ҳақида батафсил маълумотни бу ерда олишингиз мумкин: Барча вилоятлар саралаш босқичи муддатлари.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика