UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51"Манчестер Юнайтед" Беллингем билан шартнома имзоламоқчи  0 12:20"Ювентус" "Барселона" юлдузига эга бўлмоқчи  0 11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  2 11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  2 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  3 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  1 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  4 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  8 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  5 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0

Киберфутбол. Павел Соприкин: “Ўзбекистонда МДҲ ва Осиё чемпионатлари ўтказилса жуда ҳам хурсанд бўлардим” Янгиликлар

Киберфутбол. Павел Соприкин: “Ўзбекистонда МДҲ ва Осиё чемпионатлари ўтказилса жуда ҳам хурсанд бўлардим”

Теглар :  Киберфутбол
Кеча UCFGA Ассоциациясига қарашли “UzArena”да Ассоциация championat.asia сайти билан ҳамкорликда илк маротаба “championat.asia кубоги” турнири очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу  тадбирда киберфутбол бўйича 2013 йилги Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган Павел Соприкин киберфутбол ва UCFGA Ассоциацияси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Авваламбор мени UCFGA Ассоциациясига қарашли “UzArena”га мени таклиф қилишганидан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Ассоциация президенти Азизбек Паттахов билан анчадан бери яхши танишман. Ушбу инсоннинг мана шу даражага чиқишимга катта хиссаси бор. Мана ҳозир бутун бошли киберфутбол Ассоциациясининг президенти ҳисобланади, бундан жуда ҳам хурсандман.

“UzAreana”даги футбол ҳавосини кўриб, очиғини айтсам хайрон қолдим. Авваллари киберфутболга Ўзбекистонда одамлар унчалик кўп қизиқишмасди. Мана ҳозир ушбу спорт тури билан шуғулланиш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Истаган инсон келиб киберфутбол билан шуғулланиши мумкин. Мен киберфутболдан бироз узоқлашганим учун ўйиним бироз пасайган. Олий лига даражасидаги киберфутболчи эмасман, десам хато қилмаган бўламан. Яқин кунларда киберфутбол бўйича ҳаваскорлар лигси ташкил этилар экан. Мана шунда ўзимни синаб кўрмоқчиман ва секин-аста ўйинимни кучайтириб оламан. Насиб қилса бизда ҳам киберфутбол бўйича МДҲ ва Осиё чемпионатлари ўтказилса жуда ҳам хурсанд бўлардим”, - дейди киберфутболчи Павел Соприкин.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика