

Ушбу мусобақада 4 та жамоа иштирок этди. Мусобақа регламентига кўра мусобақа аввалида 4 нафар энг кучли киберфутболчи ўз жамоасига 4 нафар исталган иштирокчини қўшиб олиш мумкин деб белгиланган. Ушбу турнир финалида “Локомотив” клуби киберфутболчиси Ўктам Ибрагимов жамоаси ва “Қўқон-1912” клуби киберфутболчиси Дилшод Матякубов жамоаси тўқнаш келди. Мусобақанинг финал босқичида “Локомотив” жамоаси киберфутболчиси Ўктам Ибрагимов жамоаси “Қўқон-1912” клуби киберфутболчиси Дилшод Матякубов жамоасидан устун келди ва турнир ғолибига айланди.
“Локомотив” жамоаси киберфутболчиси Ўктам Ибрагимов жамоаси қуйидагича:
Фарруҳ Ғаниев (“Қўқон-1912”)
Саидазиз Миразизов (“Бунёдкор”)
Ильзат Мажидов (“Олмалиқ”)
Равшан Турсунов (“Пахтакор”)



