UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  3 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  2 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  41 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2

Киберфутбол. 6-турда ЖЧ иштирокчиси ва олий лига етакчиси тўқнашуви бўлади Янгиликлар

Киберфутбол. 6-турда ЖЧ иштирокчиси ва олий лига етакчиси тўқнашуви бўлади

Теглар :  Киберфутбол
28-29 январь кунлари киберфутбол бўйича PCFLнинг олий ҳамда биринчи лига учрашувлари бўлиб ўтади.

Айни дамда 5 та тур ўйинлари бўлиб ўтган ва дам олиш кунлари 6-тур баҳсларини кузатишингиз мумкин. Барча учрашувлар UCFGA (Ўзбекистон киберфутбол ўйинлари ассоциацияси)нинг янги ўйин маркази UzArena ("Интегро" савдо мажмуаси)да бўлиб ўтади. Олий лига турнир жадвалида ҳозирча кучли "Локомотив" киберфутболчилари етакчилик қилмоқда. Абдусапи Қаюмов ва Ўктам Ибрагимовлар 5 та тур давомида бирорта очко йўқотишмади.

Олий лига турнир жадвали



Биринчи лигада эса "Насаф" ва "Нефтчи" киберспортчилари Дилшод Мажидов ва "Emelien" ҳозирча барча учрашувларда ғолиб чиқиб, биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаб туришибди. Ушбу лигада эстрада хонандаси Шахриёр рэппер ҳам иштирок этмоқда. Айни дамда у фақат 2 очкога эга.

Биринчи лига турнир жадвали



Навбатдаги турда бизни қизиқ учрашувлар кутиб турибди. 6-турда 2016 йил Парижда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати иштирокчиси, "Бунёдкор" киберфутболчиси Муҳаммадамин Турғунбоев айни дамда 5 та учрашувда 5 та ғалабага эришган "Локомотив" ўйинчиси Ўктам Ибрагимов билан куч синашади.



6-тур. Олий лига

Жамшид Жўрақулов ("Динамо") - Сирожиддин Камолов ("Бунёдкор")

Хислат Умаров ("Насаф") - Шерхон Исаков ("Пахтакор"

Муҳаммадамин Турғунбоев ("Бунёдкор") - Ўктам Ибрагимов ("Локомотив")

Исроил Рихсиев ("Пахтакор") - Дилшод Матякубов ("Қўқон-1912")

Санжар Усманов ("Локомотив") - Шуҳрат ("Қўқон-1912")

Азиз Эргашев ("Нефтчи") - Фарруҳ Ҳайдаров ("Олмалиқ")

Шерзод Миразизов ("Локомотив") - Муродбек Жўрақулов ("Қизилқум")

Бобур Бобомуродов ("Бухоро") - Қаҳрамон Солиҳбоев ("Металлург")

Сервер Керимов ("Металлург") - Абдусапи Қаюмов ("Локомотив")

Илҳом Турдиқулов ("Насаф") - Илзат Маджидов ("Олмалиқ")


6-тур. Биринчи лига

Очилов Суҳроб ("Бухоро") - Тимур ("Қизилқум")

Бобурмирзо ("Бунёдкор") - Анвар ("Нефтчи")

Евгений ("Локомотив") - Козимхон ("Металлург")

Саидазиз ("Бунёдкор") - Азизхон ("Қўқон-1912")

Фарруҳ Ғаниев ("Қўқон-1912") - Фарҳод ("Металлур")

Ҳусан Абдуллаев ("Қизилқум") - Амирбек ("Бухоро")

Шахриёр рэппер - Ойбек Тожиев ("Насаф")

Равшан Турсунов ("Пахтакор") - Муҳаммад Али

Казбек - Жаксилик Игиликов

Абдулазиз ("Нефтчи") - Дилшод Маджидов ("Насаф")


Барчани киберфутбол мухлисларини ва ўзини FIFA17да синаб кўрмоқчи бўлганларни "UzArena"га таклиф қиламиз.

Манзил: Чилонзор метро бекати, "Integro" савдо мажмуаси маркази.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика