Кейруш Ўзбекистонга қарши тайёргарлик бошланганини Facebook'даги саҳифасида маълум қилди

Narzulla Saydullayev
25 май 2017, 17:34
Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейруш Фейсбукдаги ўз саҳифасида Ўзбекистон билан ўйинга тайёргарлик бошланганини маълум қилди.
"Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги энг муҳим ўйинга тайёргарликни бошладик. Биз сўнгги сонияга қадар профессионал бўлишимиз керак. Биз ҳали ҳеч нимага эришмадик, шу боис ҳозирча байрам қилмаймиз.

Австриядаги йиғиним бошланиши арафасида Эрон Футбол Федерацияси бизга 4 нафар футболчига виза чиқмаганини маълум қилди. Бу эса жамоа тайёргарлигига таъсир қилмай қолмайди. Яна такрорлайман, сўнгги сонияга қадар профессионал бўлиб қолишимиз керак. Барчаси "Team Melli" учун", - деб ёзади Кейруш ўзининг саҳифасида.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia