Кейруш Колумбия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Alisher
2 дек 2020, 11:02
Карлуш Кейруш Колумбия термасидан кетди.

67 ёшли португалиялик мутахассис деярли 2 йил давомида Жанубий Америка терма жамоасига устозлик қилди. Кейрушнинг истеъфоси ҳақида Колумбия футбол федерацияси (FCF) эълон қилди.

Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичи Венесуэла ва Чилига қарши ўйинларда ижобий натижалар билан бошланган бўлсада, колумбияликлар уйда Уругвайга 0:3, меҳмонда Эквадор билан ўйинда 1:6 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: FCF