

29 ёшли форвард АПЛ 28-тури доирасида "Саутгемптон"га қарши ўйинда боши билан зарба бериб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу Кейннинг мавсумда боши билан урган 9-голи бўлди. Шу орқали у 1997/98 йилда "Эвертон" футболчиси Данкан Фергюсоннинг рекордини такрорлади.
Ушбу мавсумда Кейн АПЛнинг 28 ўйинида 21 гол уришга муваффақ бўлди.



