Кейн Англия терма жамоаси тўпурарлари орасида кучли 5 ликка кирди

Sherzod Nurmatov
9 сен 2021, 19:06
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн Англия терма жамоаси сафида 41 та гол урди.

Юлдуз ҳужумчи ЖЧ-2022 саралашининг 6-турида Польша дарвозасига тўп киритди.

Шу тариқа, Кейн миллий жамоа энг яхши тўпурарлари кучли 5 лигидан жой олди. У  Майкл Оуэнни (40) топ-5 таликдан чиқариб юборди.

Англия терма жамоасида Жимми Гривз (44), Гари Линекер (48), Бобби Чарльтон (49) ва Уэйн Руни (53) Харридан кўпроқ гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports