

"Челси" муносиб равишда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Биз доимо ғалаба учун ўйнаймиз ва гол ўтказиб юбормасликка интиламиз. Аммо ҳозирча ҳеч нарса якунлангани йўқ. Бизни қийин ой кутиб турибди. Атрофдаги гапларга эътибор бермасликка ҳаракат қилиб, ўз ишимизни бажарамиз.
Икки йил аввал чемпионатда ғолиб бўлганимизда, "Манчестер Сити"ни 8 очко ортда қолдирганмиз, мавсумни эса бир хил тўп фарқи билан якунлаганмиз. "Челси" мавсум охирида очко йўқотиш нималигини яхши билади. Айнан шу сабабли эътиборни сусайтирмаймиз. Агар шу руҳда ўйнашда давом этсак, ҳаммаси жойида бўлади" - дейди Кэхилл.



