Кьеллини ёзда "Ювентус"дан кетиши ва МЛС клубига ўтиши мумкин

Alisher
28 мар 2022, 18:01
Ҳимоячи Жоржо Кьеллини "Ювентус"дан мавсум сўнггида кетиши мумкин.

Ўйинчи ўтган ёзда Турин клуби билан 2023 йилга қадар шартномасини узайтирган эди, аммо Италиянинг ЖЧ-2022га чиқа олмагани унинг келажагига таъсир қилиши мумкин.

37 ёшли футболчи МЛС жамоаларидан бирига ўтиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Кьеллини профессионал нуқтаи назардан ҳам, шахсий сабабларга кўра ҳам АҚШга ўтишга қизиқмоқда. Шу билан бирга, у келажакда "Юве" раҳбариятига қайтиш учун менежерлик иши бўйича тажрибаси бўлишини хоҳлайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia