

"Гвардиоланинг услубида ўйнаш кўплаб италиялик ҳимоячиларга салбий таъсир қилади. Энди ҳар бир инсон ўз жамоасини шундай қурмоқчи, бироқ рақибни қандай ёпишни билишмайди. Испанлар каби ўйнай олмаймиз, тика-така бизнинг услуб эмас. Бизга ҳақиқий ҳимоячилар керак. Бугун ёшлар орасида Ругани, Кальдара ва Романьоли ажралиб турибди" - дейди Кьеллини.



