Кьеллини — Европа чемпионати финаллари тарихидаги энг кекса сардор

Aslanov Jasurbek
12 июл 2021, 00:36
Ҳимоячи Жоржо Кьеллини Италия терма жамоаси сардори сифатида Евро-2020 финалига қадар етиб борди.

Англияга қарши ҳал қилувчи ўйинни асосий таркибда бошлаган ҳимоячи Европа чемпионатлари тарихида сардорлик боғичи билан финалга чиққан энг кекса футболчига айланди (36 ёш 331 кун).

Кьеллини Евро-2012 финалида Италияни сардор сифатида бошқарган дарвозабон Жанлуижи Буффоннинг (34 ёш 154 кун) рекордини янгилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports