Кьеллини: "Афсуски, "Милан" мухлиси бўлганман"
12 ноя 2019 18:19
Янгиликлар
Кьеллини: "Афсуски, "Милан" мухлиси бўлганман"
"Ювентус" ҳимоячиси Жоржо Кьеллини "Милан" ҳақида фикр билдирди.
"Афсуски, мен "Милан" мухлиси бўлганман. Аммо, кейинчалик йиллар ўтган сайин ақлимни йиға бошладим.
Мальдини эса менинг севимли ўйинчим бўлган. Менинг акам бор ва у "Ювентус" мухлиси эди. Шу сабабдан, мен унга қарши бўлган жамоага мухлислик қилишим керак эди.
"Юве"га ўтганимдан сўнг унинг қанчалик қувонганини биласизми? Мен бу ерга келганимдан сўнг клубга ошиқ бўлдим. Ҳозир эса сайёрамизда мендан кўра кўпроқ "Ювентус"ни яхши кўрадиган одам бўлмаса керак деб ҳисоблайман", - дейди Кьеллини.
Фикрлар