

Саудияликлар мисрликни дунёдаги энг кўп ойлик олувчи футболчига айлантиришни режа қилган.
Салоҳга асосий даъвогар «Ал Иттиҳод» ҳисобланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳнинг инглиз клуби билан тузган шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунланади. Ҳозирда жамоалар янги келишув бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб боришмади.
Маълумот учун айни вақтда дунёдаги энг кўп ойлик олувчи футболчи Роналду ҳисобланади. Унинг йиллик даромади 200 миллион еврони ташкил қилади.



