UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  13 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  2 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  29 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  23 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5

"Келажак умидлари" тадбири бугун Яшнобод туманида давом эттирилди (фото+видео) Янгиликлар

"Келажак умидлари" тадбири бугун Яшнобод туманида давом эттирилди (фото+видео)

Ўзбекистон футбол федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган болалар учун "Келажак умидлари" тадбири бугун Яшнобод туманидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида давом эттирилди.

Бугун ЎФФ вакили Бегзод Арипов, Тошкент шаҳар футбол федерацияси вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев, "Пахтакор" футбол клуби етакчилари Камолиддин Тожиев билан Жамшид Искандеров, "Odil Junior Carpi" футбол мактаби мураббийлари ҳамда сайтимиз ходимлари тумандаги 204, 244-ўрта мактаб, шунингдек 149, 557-болалар боғчаларида бўлиб, болакайларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам совғаларини топширишди.

Тадбир шунчаки болаларга совға улашишдан иборат бўлмади, балки ҳар бир боғча ва мактабдаги болакайлар билан турли спорт тадбирлари ҳам ташкил қилинди. Болалар ўртасида қизиқарли эстафелар ўтказилди. Айниқса 204-ўрта мактабдаги футбол мусобақаси жуда қизғин кечди. Бунда Жамшид Искандеров бошчилигидаги болалар жамоаси Камолиддин Тожиев жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Албатта, бу тадбир ҳам футболсиз ўтмади. Болажонлар тўп тепиб ўйиндан завқ олишди. Ҳамманинг эътиборини ўзига қаратган пенальтилар серияси эса болакайларнинг ўзига ҳам жуда манзур бўлди. Эртага бундай тадбирлар пойтахтнинг барча туманлари бўйлаб яна давом эттирилади. Энг асосийси Янги йил байрами арафасида болажонларнинг кайфияти кўтарилса бўлгани.

TAS-IX


























Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика