UZ

Сўнгги янгиликлар

04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  45 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  13 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  26 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  14 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  3

"Кекса синьора" уйида "аждарлар"ни жиловлашга уриниб кўради Янгиликлар

"Кекса синьора" уйида "аждарлар"ни жиловлашга уриниб кўради

Бугун ЕЧЛ 1/8 финали доиасида Туриннинг "Ювентус" клуби уйда "Порту"га қарши жавоб учрашувини ўтказади.


Биринчи учрашув

Биринчи ўйинларда "Ювентус" умумий картинадан ажралиб қолди. Баъзи жамоалар эса жавоб баҳсидан олдин сафардан қулай натижа билан қайтмоқда, ПСЖ ёки "Бавария" эса 99%га чорак финалдан жой тайёрлаб қўйишди.

Италия чемпиони "Порту"дан иккита гол ўтказиб юборди. Қизиғи, португалияликлар ҳар икки бўлим аввалида биттадан гол уришди. 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб Туринга қайтиш Пирло шогирдлари учун ўта қониқарсиз натижа бўларди ва бу паллада Федерико Кьеза ёрдамга келди. Италиялик ярим ҳимоячи 82-дақиқада битта жавоб голини уришга эришди. Энди "Юве"ни 1:0 ҳисоби ҳам қониқтиради. "Порту" эса асабий сўнгги дақиқаларни истамаса, албатта гол уриши зарур.


Муҳим паллалар

"Ювентус"

1. "Ювентус" – ЕЧЛнинг янги омадсизи-ми? Икки мавсумдан буён Кришитану Роналду "Ювентус"да ва клуб бирор марта ярим финалга ҳам етиб боролмади. Еврокубокдаги омадсизлик глобал бренд яратилиши бўйича режаларга мос тушмаслиги аниқ. "Ювентус" ва Андреа Аньелли тушларида ҳам ўша "шалпангқулоқ"ни Туринга олиб келишни кўриб чиқишмоқда. Бироқ бош соврин эса 2017 йилдан буён узоқлашиб бормоқда.

"Ювентус" қуръада биринчи саватчадан жой олади ва биринчи ўринни эгаллаш учун номинал қулай гуруҳдан жой эгаллайди, бу эса табиийки 1/8 финал босқичида жавоб учрашувини уйда ўтказиш имкониятини беради. Бироқ айнан уй стадиони сўнгги йилларда аламли мағлубиятларга гувоҳ бўлмоқда. 2018/19 йилги мавсумда "Атлетико" билан Мадриддаги биринчи ўйиндан (0:2) кейин "камбэк" кўргандик, лекин чорак финалдаёқ Туринда 1:2 ва "Аякс"га умумий ҳисобда (2:3) имконият бой берилган. Ўтган мавсум "Лион" устидан қозонилган (2:1) ғалаба ҳам чорак финал учун етарли бўлмаганди — французларни Мемфис Депайнинг голи қутқарганди.

"Аякс" ва "Лион"га ҳурматни сақлаган ҳолда айтамизки, бу жамоалар Европа футболи грандлари қаторига кирмайди. Ва агар "Ювентус" "Порту"га ҳам имкониятни бой берса, футбол олами учун НБАдаги "Юта Жаз" бўлади.

2. Бор умид Криштиану Роналдудан. "Атлетико"га 3та гол, "Аякс"га иккита, "Лион"га иккита гол — ва фақат Федерико Кьеза яқинда "Ювентус"нинг сўнгги уч мавсум ЕЧЛ плей-офф босқичидаги голлари картинасига бироз ранг-баранглик қўшди. Дунёда ҳеч бир инсон Криштиану Роналдунинг куч-қудрати ва узоқ йиллардан буён намойиш қилиб келаётган маҳоратини инкор эта олмайди. Криш vs Лео — бу ерда бир жумла ёдга келади: "кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси...", аммо нима бўлганда ҳам бу икки футболчи жамоаси ўйинига катта таъсир кўрсатади. Охирги йилларда эса биз "нима қилишни билмасанг, тўпни унга бер" тактикаси иш бермай қолаётгани гувоҳи бўляпмиз. Роналдуга рақиб ҳимоячилари эътибори қисман бўлса-да, ўзига қарата оладиган топ-даражадаги шериклар зарур.

Криштиану Роналдуга миллий чемпионат доирасидаги "Лацио"га қарши беллашувда дам берилди ва захирадангина майдонга туширилди. "Ювентус" бу паллага келиб Адриен Рабьо ва Альваро Моратанинг самарали ҳаракатлари эвазига римликлар дарвозасини уч бор ишғол қилган ҳамда финал ҳуштагини кутаётганди. "Порту"га қарши учрашувни португалиялик ўзини 100% тайёр ҳис қилмаса ҳам илк дақиқалардан бошлайди.

3. Андреа Пирло ва мураббийлик маҳорати. Қисқа масофада Андреа Пирлога билдирилган ишонч оқламади, бир неча йил гегемонликдан кейин биргина Италия Суперкубоги — бу ортга ташланган бир неча қадам демакдир. Андреа Аньелли шу каби ҳолатга тайёр эди ва Пирло штабининг маълум вақти бор. Аммо масаланинг бошқа томони бор ва мураббий ҳар бир ўйинда раҳбарият, мухлислар, футбол жамоатчилигига ўзининг салоҳиятини исботлаши талаб қилинади. Ноқулай шароитдаги ЕЧЛнинг муҳим ўйинлари Пирло учун яхши имконият. Ёки сен фақатгина Роналдунинг омадли ўйинига умид қиласан ёхуд 90 ёки 120 дақиқа давомида тўғри қарорларинг билан КриРога "Порту"ни тиз чўктиришда ёрдамлашасан.


"Порту"

1. Туринга сафар олдидан иккита жароҳат. Сержиу Консейсаунинг боши Италияга учиб кетиш олдидан яхшигина "оғриган" бўлса ажаб эмас. Биринчи беллашувдаги қулай 2:0 ҳисоби қўлдан чиқарилгани етмагандек, Хесус Корона ва Пепенинг жароҳатлари қўшилди. Ўйиндан аввал ташкил этилган матбуот-анжуманида "драконлар" мураббийини хурсанд қилувчи аниқ маълумот йўқ эди — Пепе ва Коронадан ҳеч йўқ бири катта эҳтимол билан бу ўйинни четдан кузатиб боради.

Етакчиларни эҳтиёт қилиб захирада қолдириш — у қадар яхши фикр эмас. Биринчидан, жароҳатлардан ҳеч ким кафолатланмаган. Иккинчидан, Португалия чемпионатида ҳам вазият у қадар яхши эмас, "Спортинг" билан орадаги фарқ 10 очкони ташкил этяпти, ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма берувчи иккинчи ўрин учун эса бир нечта жамоа давогарлик қилмоқда.

Хесус Корона ва Пепе — шубҳасиз асосий таркиб вакиллари, уларнинг иккинчиси эса оламга машҳур "ёмон йигитлар"дан ва у рақибларини "дўстона" кутиб олишида сариқ карточка билан қўрқита олмайсиз. "Ювентус" ҳужумига жисмонан ҳам қаршилик қилиш зарар қилмайди.

2. "Порту" гол уриши зарур. Бошқа вариант йўқ. Уйдаги 2:0 ва 2:1 ўртасида фарқ жуда катта. Сафардаги гол қоидасига кўра, биринчи ўйиндаги 2:1дан кейин португалияликлар "автобус" қўймоқчи бўлишса фақатгина 0:0 учун ўйнашлари талаб қилинади. Таркибида Криштиану Роналду бор жамоа эса ўйини қовушмаган тақдирда ҳам 90 дақиқа давомида нишонни бир бор аниқ нишонга олиши ҳеч гап эмас. Туриндаги 1:0 эса "Ювентус"га чорак финал йўлланмасини тақдим этади.

Турин клубининг аввалги (омадсиз) мавсумларига қарасак, "Лион" ҳам, "Аякс" ҳам Италияда гол урган. Испаниянинг "Атлетико"си эса "автобус"ни ишга соламан деб шарманда бўлганди — 0:3.

Олдинда Сержиу Консейсауда танлаш имконияти мавжуд, Мехди Тареми ва Мусса Марега интенсив футболга мос келади. Қўшимчасига бугунги кунда "Юве" ҳимояси ҳам жуда идеал деб бўлмайди. Ҳимоя марказида фақат Мерих Демирал тўлиқ соғлом, Жоржо Кьеллини, Леонардо Бонуччи ва Маттейс Де Лигт учлигининг ҳар бири бугунги беллашувда тўлиқ кучи билан ҳаракат қила олиши катта сўроқ остида.

Тахминий таркиблар ва тактик схемалар


"Ювентус" схемаси 4-4-2 кўринишида бўлади. Турли инсайдларнинг маълумотларига қараганда, Андреа Пирло ихтиёрида Кьеллини-Бонуччи жуфтлиги бор, бироқ бу ўринда Демирал чиқиши мумкинлигини ҳам инкор этиб бўлмайди. Маттейс Де Лигт катта эҳтимол билан ўйнамайди. Олдинда Криштиану Роналду ўрни муҳокама қилинмайди, Альваро Мората ва Федерико Кьеза ҳам бошланғич таркибда майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

"Порту" Сержиу Консейсау қўл остида мунтазам равишда 4-4-2 схемасидан фойдаланмоқда ва муҳим учрашувда, кучли рақибга қарши одатий схемани ўзгартириш у қадар яхши фикр бўлмаса керак. Бироқ жароҳатлар кутилмаган ўзгаришларга мажбур қилиши мумкин. Ҳимояда кўп нарса Пепенинг ҳолатига боғлиқ, агар фахрий тайёр бўлса, у таркибда бўлиши шубҳасиз. Португалия чемпионатидан фарқли равишда ЕЧЛда "драконлар" кўпроқ тўпсиз ўйнашига тўғри келади. Уйда жамоа ўз имкониятлардан жуда аъло даражада фойдаланганди.

Ишонаверинг, нима бўлганда ҳам бизни муросасиз ва қизиқарли беллашув кутиб турибди.  


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика