UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  0 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  0 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  4 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3

Кеча "Локомотив" фақат стартни яхши олди холос... Янгиликлар

Кеча "Локомотив" фақат стартни яхши олди холос...

Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" клуби Осиё чемпионлар лигаси иккинчи турида "Ар Райан"га ютқазиб қўйди.

Аслида мазкур баҳсда "темирйўлчилар" ғалаба билан юртимизга қайтишлари керак эди.

Ўйинни Фёдоров шогирдлари жуда яхши бошлашди. Тезкор ва чиройли ҳужумдан кейин Диёржон Туропов ўйиндан ташқари ҳолатда бўлса ҳам гол уришга эришди. Очиғини айтиш керак кўпчилик бундай стартни кутмаганди. Хатто голдан кейин ҳам сафарда ўйнаётган "Локомотив" ташаббусга эришганини ва бир неча бор хавфли вазиятлар яратганини барчамиз гувоҳи бўлдик. Ҳужумлар хатто чиройли ҳаракатлар билан амалга оширилди. Афсуски "Локомотив" ишончли ўйинни натижада акс эттира олмади ва ғалаба қозониш керак бўлган ўйинда ютқазиб қўйди.



Дастлабки 25 дақиқада Олег Зотеев икки марта жуда ҳам қулай имкониятни кўкка совурди. Аламлиси айнан мана шу вазиятлардан кейин "Ар Райан" ҳисобни тенглаштирди. Рақиб хавфли ҳужум қилмасдан, тайм охирида Лукка Де Бритонинг кучли зарбаси ёрдамида ҳисобни тенглаштириб кетди. Иккинчи ўтказилган голда ҳам ҳимоячилар хато қилишди ва бошқа бир легионер Ривас тўп киритиб кетди.

Бемалол биринчи рақам билан, ҳужумкор ўйнаса бўладиган рақибга қарши ўйинда "Локо" қийналиб қолди. Натижадан келиб чиқиб ўйнаш режаси иш бермади. "Ар Райан"нинг энг бўш нуқтаси ҳимоя эканлигини барча кўрди. Ҳужуми эса жуда ўткир ва кучли. Сория, Табата, Қария бўлсада ижрочилари кучли. Айнан шу жиҳат "Ар Райан"нинг ғалабасида ҳал қилувчи ролни бажарди.



Тўғри ОЧЛда кучсиз жамоа бўлмайди. Аммо "Ар Райан" билан бемалол ўйнаса бўлишини "Локо" дастлабки дақиқаларда намойиш этиб берди. Қатар клубининг икки легионери Лукка ва Ривас ўйин тақдирини ҳал қила олди. "Локомотив"да эса кетма-кет учинчи ўйиндирки уч нафар легионер ўйинни захирада бошламоқда. Ҳозирча фақат Йован Жокич асосий таркибда ўйнамоқда холос. Сўнгги йилларда "Локомотив" легионер танлашда адашиб келаётгани ҳақида сайтимизда мақола ҳам чиққанди. Бу сафар Ўзбекистон чемпионатида ўйнаган ва синовдан ўтган легионерлар трансфер қилинди. Бироқ Фёдоров уларни ҳозирча фақат захирадан майдонга тушириш билан кифояланмоқда холос.

Албатта ўйиндан бир кун олдин тунда содир бўлган фавқулодда ҳолат ҳам "Локомотив" футболчиларига таъсир қилгандир дейишингиз мумкин. Агар ўйин бошиданоқ йигитлар шошилиб, кўплаб хатолар қилишганида биз ҳам шундай ўйлардик. Футболчилар кичик шок ва бедор ўтказилган тундан кейин ўзларига келиб олишмаган деган хаёлга борардик. Бироқ юқорида айтилганидек "темирйўлчилар" учрашув аввалини ажойиб ўтказишди.



Хулоса қилиб айтганда, биринчи таймнинг ўзида "Локомотив" вазиятлардан унумли фойдалана олганида ҳисоб хатто йирик кўриниш олиши мумкин эди. Аммо ҳужумчиларга совуққонлик етишмади ва умуман керак бўлмаган ўйинда очко йўқотилди. Деярли шундай ҳолат ўтган йилги мавсумда ҳам Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клуби билан ўйинларда кузатилганди. Ўша ўйинлардан хулоса чиқарилмаганлиги кечаги баҳсда яққол кўзга ташланиб қолди.

"Локомотив" - поезд, поезд эса манзилга етиб бориши учун бир маъромда ҳаракатланиши лозим.

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика