Каземирога муқобил бўла оладиган 3 нафар футболчи бор
14 апр 2020 22:27
Янгиликлар
Каземирога муқобил бўла оладиган 3 нафар футболчи бор
Зинедин Зидан "Реал" раҳбариятига Каземирога рақобатчи бўла оладиган футболчилар рўйхатини тақдим қилди.
"Diario AS" нашрида таъкидланишича, франциялик мутахассис Эдуарду Камавинга ("Ренн"), Бубакари Сумаре ("Лилль") ва Нголо Канте ("Челси") сингари футболчиларнинг номзодларини кўриб чиқмоқда.
Кантени харид қилиш жараёни ҳам ташкилий, ҳам молиявий томондан жуда қийинлиги инобатга олинса, келаси мавсум "қироллик клуби" сафида Камавинга ёки Сумаре пайдо бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Карлос Каземиро ушбу мавсум майдонда 3120 дақиқа (35 ўйин) ҳаракатланди. Бу "қаймоқранглилар" таркибидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар