Кахи Махарадзе иккита клуб билан чемпион бўлган иккинчи легионерга айланди
21 ноя 2016 14:47
Янгиликлар
Кахи Махарадзе иккита клуб билан чемпион бўлган иккинчи легионерга айланди
Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ярим ҳимоячиси Кахи Махарадзе бу йили тўртинчи маротаба Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлди.
Бунга қадар уч бор "Пахтакор" билан чемпионликка эришган Махарадзе жорий мавсумда "темирйўлчилар" билан ҳам яна олтин медалга эгалик қилди.
Шу тариқа Махарадзе Гочгули Гочгулиевдан кейин иккита жамоа билан Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлган иккинчи легионерга айланди.
Фикрлар