

Арне Слот жамоаси 17 та ўйиндан сўнг 42 очко тўплаб, турнир жадвалида етакчилик қилмоқда ва энг яқин таъқибчиси "Арсенал"дан 6 очко илгарилаб кетган.
Opta Sports суперкомпютери ҳисоб-китобларига кўра, "қизиллар"нинг АПЛ чемпиони бўлиш эҳтимоли 87,8%ни ташкил қилади. "Арсенал" имкониятлари 10,7%, "Челси"ники 1,3%, "Манчестер Сити"ники эса 0,2%.



