UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  1 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  10 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  11 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  6 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  16 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  8 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  10 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29

Катанец тўғри хулосалар чиқарди, аммо Ҳиндистонга қарши ўйиндаги ғалабага ортиқ баҳо бериб юбориш керакмас Янгиликлар

Катанец тўғри хулосалар чиқарди, аммо Ҳиндистонга қарши ўйиндаги ғалабага ортиқ баҳо бериб юбориш керакмас

Николай Егоричевнинг кечаги ўйин ҳақидаги фикрлари.

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев кеча бўлиб ўтган Осиё кубоги доирасидаги Ҳиндистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин якуни бўйича кичик матн тайёрлади.

Кечаги ғалабани ортиқча баҳолаб юбориш керакмас. Ҳа, Ҳиндистон терма жамоаси унчалик кучли рақиб эмас, аммо Сурия ҳам ютиб бўлмайдиган жамоалардан эмасди.

Ўсиш кўриниб турибди ва биринчи навбатда бунга асосий таркибдаги ўзгаришлар сабаб. Катанец биринчи ўйинда бўлгани каби "велосипед ихтиро қилмади". Асосий таркибга сурияликларга қарши ҳам илк дақиқалардан ўйнаши керак бўлганлар тушди.



Қизиқарли вазият шунда бўлдики, барча уч гол ҳам Сурияга қарши асосий таркибда майдонга тушмаганлар ҳисобига ёзилди. Файзуллаев иккита голда иштирок этди, Сергеев гол урди ва учинчи тўпда ёрдам берди (ҳимоячи билан курашди), Насруллаев эса илк голга берилган ассистдан олдин узатма ижро этди, шундан сўнг эса ўзи ҳам тўп киритди. Ҳеч ким, эҳтимол Шерзоднинг ўзи ҳам голли ҳужумда бунчалик юқорига кўтарилишини кутмаганди.

Машарипов ва Сайфиевни айниқса биринчи тайм учун қайд этиб ўтаман. Уларнинг иккисига ҳам Осиё кубогидаги илк ўйиндан сўнг кўплаб танқидлар ёғдирилганди. Уларни ажойиб ўйин кўрсатди дейиш қийин, аммо сурияликларга қарши ўйиндан анча яхши ҳаракат қилишди. Сайфиев Насруллаевга ассист берди, Машарипов эса бир нечта яхши ҳаракатлар қилди, масалан тўп устунга текканда ижро этган жарима тўпи ва биринчи бўлимнинг сўнггида Файзуллаевга берган паси ва Аббос дарвозабоннинг ўзига зарба берган вазият. Илк бўлимда Машарипов ва Файзуллаев бир-бирлари билан яхши ўйнашди, эҳтимол уларда "боғлам" ҳосил бўлаётгандир.



Одил Ҳамробековнинг ўйинини ҳам қайд этиш лозим. У биринчи таймда жуда фойдали ҳаракат қилди: тўпни олишга киришган ҳолда рақибнинг бир нечта ҳужумларини барбод қилди ва майдон марказида ҳужумларни кесди. Доимгидек мудофаа чизиғимиз ҳам ишончли эди. Ўткир Юсупов яхши ўйин ўтказди. У айрим вазиятларда хато қилди, аммо ўз хатоларини тўғирлади (дарвозамизни устун қутқарган вазиятдан ташқари).

Ўзбекистон терма жамоаси кутилганидек иккинчи бўлибда ўйинни секинлаштирди. Албатта, олдинда рақибга босим ўтказиш мумкин эди, аммо Австралияга қарши ўйиндан олдин кучни тежаш голлар фарқидан (керак бўлиши аниқ ҳам эмас) муҳимроқ. Шу билан бирга, вазиятлар умуман бўлмади дейиш қийин. Чап қанот орқали кўплаб хавфли вазиятлар яратилди, шунингдек якунда Искандеровнинг шедевр зарбасини эсдан чиқармаймиз. Афсус, тўп дарвозага кириб кетмади – ажойиб гол бўлган бўларди.

4-3-3 / 4-2-3-1 схемаси ҳозирги Ўзбекистон терма жамоасига кўпроқ мос тушади деб ҳисоблайман. Аммо, Катанец кейинги ўйинларда уч нафар марказий ҳимоячи схемасига қайтса керак. Умуман олганда кечаги ўйинга терма жамоа мураббийлар штабининг қандай муносабатда бўлиши қизиқ. Илк ўйиндан тўғри хулосалар чиқарилди.

Яхши бўлган пайти мақташ керак. Аммо, ўз кучига ортиқча баҳо бериш ҳам ярамайди. Худо хоҳласа, олдинда Осиё кубоги доирасида бир неча ўйинларимиз бор.


Николай Егоричев 

Алишер Остонов таржимаси
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика