UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  0 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  1 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  2 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  7 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   16 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  8 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2

Катанец тўғри хулосалар чиқарди, аммо Ҳиндистонга қарши ўйиндаги ғалабага ортиқ баҳо бериб юбориш керакмас Янгиликлар

Катанец тўғри хулосалар чиқарди, аммо Ҳиндистонга қарши ўйиндаги ғалабага ортиқ баҳо бериб юбориш керакмас

Николай Егоричевнинг кечаги ўйин ҳақидаги фикрлари.

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев кеча бўлиб ўтган Осиё кубоги доирасидаги Ҳиндистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин якуни бўйича кичик матн тайёрлади.

Кечаги ғалабани ортиқча баҳолаб юбориш керакмас. Ҳа, Ҳиндистон терма жамоаси унчалик кучли рақиб эмас, аммо Сурия ҳам ютиб бўлмайдиган жамоалардан эмасди.

Ўсиш кўриниб турибди ва биринчи навбатда бунга асосий таркибдаги ўзгаришлар сабаб. Катанец биринчи ўйинда бўлгани каби "велосипед ихтиро қилмади". Асосий таркибга сурияликларга қарши ҳам илк дақиқалардан ўйнаши керак бўлганлар тушди.



Қизиқарли вазият шунда бўлдики, барча уч гол ҳам Сурияга қарши асосий таркибда майдонга тушмаганлар ҳисобига ёзилди. Файзуллаев иккита голда иштирок этди, Сергеев гол урди ва учинчи тўпда ёрдам берди (ҳимоячи билан курашди), Насруллаев эса илк голга берилган ассистдан олдин узатма ижро этди, шундан сўнг эса ўзи ҳам тўп киритди. Ҳеч ким, эҳтимол Шерзоднинг ўзи ҳам голли ҳужумда бунчалик юқорига кўтарилишини кутмаганди.

Машарипов ва Сайфиевни айниқса биринчи тайм учун қайд этиб ўтаман. Уларнинг иккисига ҳам Осиё кубогидаги илк ўйиндан сўнг кўплаб танқидлар ёғдирилганди. Уларни ажойиб ўйин кўрсатди дейиш қийин, аммо сурияликларга қарши ўйиндан анча яхши ҳаракат қилишди. Сайфиев Насруллаевга ассист берди, Машарипов эса бир нечта яхши ҳаракатлар қилди, масалан тўп устунга текканда ижро этган жарима тўпи ва биринчи бўлимнинг сўнггида Файзуллаевга берган паси ва Аббос дарвозабоннинг ўзига зарба берган вазият. Илк бўлимда Машарипов ва Файзуллаев бир-бирлари билан яхши ўйнашди, эҳтимол уларда "боғлам" ҳосил бўлаётгандир.



Одил Ҳамробековнинг ўйинини ҳам қайд этиш лозим. У биринчи таймда жуда фойдали ҳаракат қилди: тўпни олишга киришган ҳолда рақибнинг бир нечта ҳужумларини барбод қилди ва майдон марказида ҳужумларни кесди. Доимгидек мудофаа чизиғимиз ҳам ишончли эди. Ўткир Юсупов яхши ўйин ўтказди. У айрим вазиятларда хато қилди, аммо ўз хатоларини тўғирлади (дарвозамизни устун қутқарган вазиятдан ташқари).

Ўзбекистон терма жамоаси кутилганидек иккинчи бўлибда ўйинни секинлаштирди. Албатта, олдинда рақибга босим ўтказиш мумкин эди, аммо Австралияга қарши ўйиндан олдин кучни тежаш голлар фарқидан (керак бўлиши аниқ ҳам эмас) муҳимроқ. Шу билан бирга, вазиятлар умуман бўлмади дейиш қийин. Чап қанот орқали кўплаб хавфли вазиятлар яратилди, шунингдек якунда Искандеровнинг шедевр зарбасини эсдан чиқармаймиз. Афсус, тўп дарвозага кириб кетмади – ажойиб гол бўлган бўларди.

4-3-3 / 4-2-3-1 схемаси ҳозирги Ўзбекистон терма жамоасига кўпроқ мос тушади деб ҳисоблайман. Аммо, Катанец кейинги ўйинларда уч нафар марказий ҳимоячи схемасига қайтса керак. Умуман олганда кечаги ўйинга терма жамоа мураббийлар штабининг қандай муносабатда бўлиши қизиқ. Илк ўйиндан тўғри хулосалар чиқарилди.

Яхши бўлган пайти мақташ керак. Аммо, ўз кучига ортиқча баҳо бериш ҳам ярамайди. Худо хоҳласа, олдинда Осиё кубоги доирасида бир неча ўйинларимиз бор.


Николай Егоричев 

Алишер Остонов таржимаси
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика