Касорла жароҳат билан курашмоқда

4 дек 2019, 01:50
У "Атлетико"га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

"Вильярреал" ярим ҳимоячиси Санти Касорла айни дамда шифокорлар назоратида бўлиб турибди. "Арсенал"нинг собиқ футболчиси тиззасидан олган жароҳатидан кейин тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда, шу туфайли у ўтган ҳафта "Валенсия"га (1:2) қарши учрашувни ҳам ўтказиб юборганди.Маълум бўлишича, Касорланинг жароҳати жиддий эмас, аммо у жума куни ўтказиладиган "Атлетико" билан ўинни ўтказиб юборади.

Шунингдек, Рамиро Герра, Бруно Сориано ва Альберто Морено каби футболчилар ҳам кейинги турда "сариқ сувости кемаси"га ёрдам беролмайдилар.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Mundo Deportivo