Касорла "Арсенал" "Вильярреал"нинг икки футболчисига қизиқаётганлигини тасдиқлади

Alisher
14 фев 2020, 14:37
"Вильярреал" хавбеки Санти Касорла "Арсенал"нинг икки жамоадошига қизиқаётганлигини тасдиқлади.

Гап ҳимоячи Пау Торрес ва хавбек Самуэль Чуквезелар ҳақида кетмоқда.

"Ҳа, "Арсенал" уларга қизиқиш билдирмоқда. Улар шу икки ўйинчи ҳақида доим сўрашади. Умуман олганда бу яхши, сабаби топ-клублар "Вильярреал"нинг ёш ўйинчиларига қизиқмоқда. Аммо, айни вақтда уларнинг Испанияда қолганлари яхши.

Улар ҳали ўсишлари керак. Масалан, Пау Торрес "Барселона" ёки "Ман Сити"нинг унга қизиқаётганлигини эшитади. Аммо у ҳали у ерда унга жой топилишини ҳам тушунади", - дейди Касорла.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›