Касильяс терма жамоаларда ўйин ўтказиш бўйича 7-ўринга чиқиб олди

Narzulla Saydullayev
14 ноя 2015, 10:00
«Порту» посбони Икер Касильяс Испания ва Англия ўртасидаги ўйинда (2:0) майдонга тушди.

Бу 34 ёшли футболчи учун миллий терма жамоа сафидаги 165-ўйин бўлди.

Шундай қилиб, Касильяс АҚШ собиқ футболчиси Коби Жонсни ортда қолдирди ва терма жамоалардаги ўйин сони бўйича жаҳонда 7-ўринга чиқиб қолди.

Ўз миллий терма жамоаларида Касильясдан кўп ўйин ўтказган футболчилар: Аҳмад Ҳассан (Миср– 184), Муҳаммад Ал-Деайя (Саудия Арабистони – 178), Клаудио Суарес (Мексика – 177), Ҳуссам Ҳассан (Миср– 169), Иван Уртадо (Эквадор – 167) ва Виталий Астафьев (Латвия – 167).

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/InfostradaLive