

Бу 34 ёшли футболчи учун миллий терма жамоа сафидаги 165-ўйин бўлди.
Шундай қилиб, Касильяс АҚШ собиқ футболчиси Коби Жонсни ортда қолдирди ва терма жамоалардаги ўйин сони бўйича жаҳонда 7-ўринга чиқиб қолди.
Ўз миллий терма жамоаларида Касильясдан кўп ўйин ўтказган футболчилар: Аҳмад Ҳассан (Миср– 184), Муҳаммад Ал-Деайя (Саудия Арабистони – 178), Клаудио Суарес (Мексика – 177), Ҳуссам Ҳассан (Миср– 169), Иван Уртадо (Эквадор – 167) ва Виталий Астафьев (Латвия – 167).



