Касильяс: "Роналдуни сайёрамизнинг бирорта футболчисига алмаштирмаган бўлардим"

Mirjalol Normatov
31 май 2018, 12:52
"Реал"нинг собиқ дарвозабони Икер Касильяс ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоадан кетиши борасида гапирди.

"Роналду ёки Неймар? Роналдуни сайёрамизнинг бирорта футболчисига алмаштирмаган бўлардим. Криштиану билан ҳозирги "Реал" яхши ўйин кўрсатмоқда. У мен билан ўйнаган энг яхши футболчи. Роналду кўрсатаётган ўйин ақл бовар қилмас даражада. Шу боисдан у жамоадан кетмаслиги керак. Бу ақлсизлик", - деди Касильяс.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: footballhd.ru