

Ўйин сўнггида испаниялик футболчи жароҳат олди ва 85-дақиқада алмаштирилди. As нашри хабарига кўра, Карвахаль бу мавсумда мушагини жароҳатлаб олган «Реал»нинг ҳисоб бўйича 16-футболчисига айланди. Олдинроқ жамоанинг асосий ҳимоячилари – Серхио Рамос, Марсело ва Рафаэль Варан ҳам жароҳат туфайли сафдан чиққанди.
Чоршанба куни «Реал» Испания кубоги доирасида «Кадис» билан ўйнайди.



