

"Атлетико" ярим ҳимоячиси Янник-Феррейра Карраско жамоанинг машғулот жараёнлари ва мавсумнинг қолган қисмига тайёргарлик ҳақида гапирди.
"Ёпиқ эшиклар ортида ўйнаш ғалати, аммо биз профессионалмиз ва телевизор экрани орқали кўраётган мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ажойиб тарзда ўйнашга ҳаракат қиламиз.
Ҳамма машғулот олиб бораётганидан хурсандман. Жамоада ҳаммаси яхши. Биз илк ўйинга тайёр бўлиш учун қаттиқ ҳаракат қиляпмиз. Ҳозирги машғулотлар бизнинг яхши ҳолатда бўлишимизга қаратилган", - дейди Карраско.
Эслатиб ўтамиз, қишда "Атлетико"га "Далянь Ифан"дан ижара асосида ўтган 26 ёшли футболчи жорий мавсум мадридликлар сафида 5та ўйинда майдонга тушди.




