

"Ҳозир Лукаку асосий таркиб учун жойда Рашфорддан олдинда ва Маркус бу вазифани уддалашига ишонмайман. Аммо Ромелу ҳам АПЛ тўпурари бўлишдан ва МЮга ўтишдан олдин "Челси"ни тарк этишига тўғри келган."Эвертон" - Рашфорд Лукаку йўлини такрорлаши мумкин бўлган клуб деб ўйлайман.
Рашфорд жамоани тарк этиши керакми? Ўйлашимча, ҳа. У Лукакуни таркибдан сиқиб чиқара оладими? Маркус марказий ҳужумчи ролида жамоани АПЛ чемпионига айлантира оладими? Йўқ. Рашфорд ҳозир ҳар ҳафта майдонга тушадиган пайтга яқинлашмоқда, аммо бунинг учун у жаҳон даражасидаги футболчи бўлиши керак. Ҳозир бундай эмас. Маркус 23 ёки 24 ёшда бунга эришиши мумкин. Шундай экан, у "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши керак" - дейди Каррагер.



