UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  0 19:02Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум". Таркиблар маълум  5 18:58Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм". Таркиблар маълум  0 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  1 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  12 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  3 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  16 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  7 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   15 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0

Карпин ва Арутюнянц Шомуродовни йилнинг энг яхши футболчиси деб топишмади Янгиликлар

Карпин ва Арутюнянц Шомуродовни йилнинг энг яхши футболчиси деб топишмади

"Ростов" президенти Арташес Арутюнянц Россияда 2019 йилнинг энг яхши футболчисига овоз бериш жараёнида кимларга овоз бергани маълум бўлди.

Бу ҳақида "Спорт-Экспресс" нашри хабар қилди.

Овоз бериш жараёнида жамоа президенти ўз ваколати доирасида 5 нафар футболчини танлаб кўрсатиши керак бўлган ва Арутюнянц барча футболчиларни ўз клубидан танлаган. У биринчи ўринга "Ростов" тўпурари Элдор Шомуродовни эмас, Роман Ерёменкони муносиб деб топгaн. Кейинги ўринларга Матиас Норманн, Ивелин Попов, Элдор Шомуродов, Алексей Ионовлар муносиб кўрилган.

Шунингдек, жамоа устози Валерий Карпин биринчи ўринга муносиб деб "Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головинни кўрсатган. Мураббийнинг рўйхатида Элдор 5-ўринни банд қилган.

Кўпчилик ўқувчиларимиз ҳамюртимиз умумий сўровномада нечанчи ўринни эгаллагани билан қизиқдилар. Таъкидлаш лозимки, Элдор 4-ўринни эгаллаган. Ундан олдинда Артём Дзюба, Александр Головин ва Гжегож Криховяклар жойлашган.

Ушбу сўровнома қандай мезонлар асосида шакллантирилгани ва овоз бериш жараёни ҳақида бироздан кейин батафсил маълумот берамиз. Дарвоқе, Роман Ерёменко умумий натижаларга кўра 11-ўринни эгаллаган.

 Бироз аввал, "Спорт-Экспресс" нашри маълумотларига таяниб Россияда йилнинг энг яхши футболчиси аниқлангани ҳақида ҳам хабар бергандик.

Рейтинг: -88   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика