UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  2 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  5 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  17 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  23 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  7 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  5 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  31 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  2 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  9

Карлуш Кейруш: "Мен учун сиёсий гаплар муҳим эмас" Янгиликлар

Карлуш Кейруш: "Мен учун сиёсий гаплар муҳим эмас"

ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган Жанубий Корея - Эрон баҳси ҳам биз учун жуда муҳим ҳисобланади.

Чунки Жанубий Корея биз билан бирга иккинчи ўрин учун курашмоқда. Маълумки, Эрон термаси жаҳон чемпионати йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилган, шу боис улар учун эртанги ўйин у қадар юқори аҳамиятга эга эмас. 

Эрон терма жамоаси Сеулга келишдан олдин бир муаммога дуч келди. Гап шундаки, Эрон ҳукумати терма жамоа сардори Маъсуд Шожайининг Жанубий Кореяга учишига рухсат бермади. Бунга сабаб сифатида футболчи Грециянинг "Паниониос" клуби сафида 4 август куни Исроилнинг "Маккаби" жамоасига қарши Европа лигаси плей-офф учрашувида майдонга тушгани кўрсатилди. 

Ҳозирда Эрон ва Исроил ўртасидаги сиёсий муносабатлар яхши эмас, шу боис спортнинг футболдан бошқа турларида ҳам Эрон ҳукумати ўз спортчиларини исроилликлар билан беллашишига йўл қўймайди. Эрон спорт ишлари вазири Муҳаммад Ризо Даварзани, Маъсуд Шожайи борасида қуйидагича баёнот берди: "Шожайи учун миллий терма жамоада бошқа жой йўқ, шунингдек унинг клубдоши Эҳсан Ҳажсафи учун ҳам. Чунки улар Эроннинг "қизил чизиғи"ни кесиб ўтишди". 

Табиийки бундай баёнотга терма жамоа бош мураббийи Карлуш Кейруш шунчаки қараб тургани йўқ. Қолаверса, ФИФА қоидаларида ҳам футболга сиёсатнинг аралашиши ман қилинган. Куйруш "Reuters" ахборот агентлигига интервью берар экан, шундай дейди: "Фараз қилинг, одамлар мендан Маъсуд Шожайи билан Эҳсан Ҳажсафи нима учун Жанубий Кореяга келишмади деб сўрашади. Шунда мен нима деб жавоб бераман?"

"Мен сиёсий воқеаларга аралашмайман, шунингдек диний, ижтимоий ва иқтисодий саволларга жавоб беришни ҳам ёқтирмайман. Мен - футбол одамиман ва ишим жамоани бўлажак ўйинларга тайёрлаш. Ўйинни ютиш менинг жавобгарлигимга киради. Мендан асло диний ёки сиёсий саволларга жавоб кутманг. Чунки отам менга фақат футбол ўйнаш ва футболда ишлашни ўргатган. Ва у менга доим футболни ҳеч қачон алдама деб айтган".

Карлуш Кейруш номи Эрон футболи учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки у терма жамоа билан юқори натижаларга эришмоқда. Ўз навбатида эронлик мухлислар ҳам ундан хурсанд. 

"Менинг вазифам одамларга қувонч улашиш, - дейди португалиялик мураббий. - Мен мухлислар учун ишлайман, жамоам ишқибозлар учун ўйнайди. Футбол - халқ ўйини. Футболни ҳар қанча ҳукумат, подшолар, қироллар бошқаришга уринмасин, у барибир одамлар ўйини бўлиб қолаверади ва мен мана шу инсонлар учун ишлайман". 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика