UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  4 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  18 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  24 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  2

Карлуш Кейруш Камерун терма жамоасини бошқарадими? Янгиликлар

Карлуш Кейруш Камерун терма жамоасини бошқарадими?

Эрон сайтларидан бири "Tehrantimes.com"нинг хабар беришича, португалиялик мураббий Карлуш Кейрушга Камерундан жиддий қизиқиш бўлмоқда.

Маълумки, Кейруш ҳозирда Эрон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига тайёрламоқда. Унинг шартномаси мундиал тугаганидан сўнг якунига етади. Аввалроқ португалиялик мутахассис Эронни Осиё Кубоги-2019  мусобақасида ҳам бошқариши мумкин, бу борада федерация музокара ўтказишни хоҳламоқда деган хабар чиққанди.

Лекин ҳозирча бу ҳақда аниқ гап-сўз йўқ. Кейруш эса бор эътиборини жаҳон чемпионатига қаратишини маълум қилган. "Tehrantimes.com" бугун шундай хабар тарқатди: "Камерун футбол федерацияси Карлуш Кейрушга жиддий қизиқиш билдирди. Эронни яна жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббийга аввалроқ Ўзбекистон томонидан ҳам таклиф бўлганди". 

"Камерун шунингдек, Франция терма жамоаси собиқ мураббийи Раймон Доменек, германиялик афсонавий футболчи Лотар Маттеусга ҳам қизиқяпти. Маълумки, Кейруш 2011 йилнинг 4 апрелидан бери Эрон термасини бошқариб келмоқда ва у кўрсатаётган натижалар таҳсинга лойиқ".

Камерунликлар тақдим этган рўйхатда Ригобер Сонг, Алан Жиресс каби номлар ҳам бор. Кўрамиз, жаҳон чемпионати якунига етганидан сўнг Карлуш Кейруш нима қиларкин. У Эронда қоладими, Ўзбекистонга келадими, Камерунга йўл оладими ёки умуман Европага қайтиб кетадими?

Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика