UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  0 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  5 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  8 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11

Карлос Вальдеррама ҳақида Янгиликлар

Карлос Вальдеррама ҳақида

Мозий юлдузлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.


Бу галги қаҳрамонимиз Колумбия терма жамоаси афсонаси Карлос Альберто Вальдеррама бўлади.


Карлос Альберто Вальдеррама ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси
: 1961 йил, 2 сентябрь.
Туғилган жойи: Колумбия, Санта-Марта шаҳри.
Бўйи: 175 см
Позицияси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Унион Магдалена" (1981-1983), "Мильонариос" (1984), "Депортиво Кали" (1985-1988), "Монпелье" (1988-1991), "Реал Вальядолид" (1991-1992), "Индепендьенте Медельин" (1992), "Атлетико Хуниор" (1993-1995), "Тампа Бэй Мьютини" (1996-1997), "Депортиво Капи" (1997), "Майами Фьюжн" (1998-1999), "Тампа Бэй Мьютини" (1999-2001), "Колорадо Рэпидз" (2001-2002)
Терма жамоадаги фаолияти: Колумбия (1983-1998)


Карлос Вальдеррама ҳақида гап кетганда аввало ушбу футболчининг ўзгача кўринишдаги соч турмаги тилга олинади. Вальдеррама нафақат соч турмаги билан, балки ўзининг ажойиб ўйинлари ва юқори маҳорати орқали минглаб мухлислар меҳрини қозонишга муваффақ бўлган.


Вальдерраманинг футболчилик фаолияти асосан Колумбияда кечган. Унинг дастлабки жамоаси "Унион Магдалена" ҳисобланади. Ушбу жамоа сафида қаҳрамонимиз уч йил тўп сурган. Вальдеррамани кейинги бекати Франция бўлади. "Монпелье" сафига ўтган Вальдеррама у ерда уч мавсум ўйнайди ва жамоанинг етакчи футболчисига айланади. Вальдеррама гол уришдан кўра, жамоадошларини голли вазиятларга чиқаришни, чиройли тўп узатмаларни амалга оширишни хуш кўрарди. Вальдеррамада майдонни кўриш, ўйинни ўқий олиш қобилияти жуда кучли бўлган.

Вальдеррама орада бир Испанияга ҳам кетади. У ерда "Реал Вальядолид" таркибига қўшилган қаҳрамонимизнинг ишлари унчалик юришмайди. Орада жароҳат ҳам унга панд беради.
Узоқ вақтни майдондан ташқарида ўтказиб юборган Вальдеррама ўз ватани Колумбияга қайтади. "Атлетико Хуниор" жамоасига ўтган Вальдеррама бу ерда ўзининг ёрқин ўйинларини кўрсатиб яна ўзининг аввалги спорт формасини тиклайди.



Вальдерраманинг энг яхши ўйинларидан бири бу 1990 йилги мундиалда Германия терма жамоасига қарши учрашувда бўлади. Айнан шу баҳсда Вальдеррама жамоадоши Фредди Ринконга чиройли ва аниқ тўп узатмани амалга оширади ва бу гол билан якунланади. Шу гол Колумбияни мағлубиятдан қутқариб қолиш билан бирга жамоани плей-офф босқичига олиб чиқади. Бу натижа эса Колумбия терма жамоаси тарихида ўша пайтдаги энг яхши натижа бўлади.

Вальдеррама Колумбия терма жамоасида жуда катта фигура, ҳақиқий етакчи бўлиб келган. Ушбу терма жамоанинг энг гуллаган даври Вальдерраманинг иштироклари билан боғлиқ.

Вальдеррама икки бор Жанубий Американинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлади.

Футболчи фаолиятининг сўнгги қисмини МЛСда, яъни АҚШда ўтказади. Бу орада эса Вальдеррама АҚШда бир марта йилнинг энг яхши футболчиси дея топилади.



Вальдерраманинг эришган ютуқлари
:

- Колумбия чемпиони (1993, 1995)
- Франция кубоги соҳиби (1990)
- Жаҳон чемпионати иштирокчиси (1990, 1994, 1998)

Шаҳсий ютуқлари:

- Жанубий Американинг энг яхши футболчиси (1987, 1993)
- МЛСда йилнинг энг яхши футболчиси (1996)



Бу эса ҳозирги 54 ёшни қаршилаган Вальдеррама. Қаҳрамонимиз айни пайтда ўзининг севимли жамоаси "Атлетико Хуниор"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишламоқда.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика