

«Мессидан ҳимоячилар қўрқишади, Лионель майдонда бўлса эркинроқ ўйнайман. Аммо пайшанба куни ғалабага бўлган ирода етишмади. Жамоа кўринмади, бу ташвишли ҳолат.
Месси – терма жамоа ва жаҳоннинг энг кучли футболчиси. Аммо биз бир жамоамиз ва унинг ўрнини билинтирмаслигимиз керак. Сешанба куни ғалаба қозонишимиз шарт», – дейди Тевес.



